19 May 2017
19:29 - Қизиқ: Қозоғистоннинг Ватикандаги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Казинформ Агентлиги Қозоғистон Ташқи Ишлар вазирлигининг матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, Қозоғистоннинг Ватикандаги элчиси Жанар Айтжанова Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширибди. Хабарда бу мароим қачон бўлгани, Қозоғистоннинг қачондан бери Ватиканда элчиси борлигши айтилмайди.

Рим Папаси Жанар Айтжанова билан суҳбатида ҳозирги даврнинг муаммолари ҳақида гапириб, жумладан жаҳонниннг иқтисодий ва молиявий системаси замонавий чақириқларга жавоб беролмаётганини, дин ва Тангрининг номидан ўз мақсадлари фойдаланишга ҳаракат қилиб, суиистеъмоликка йўл қўйиш қарама-қаршиликларга йўл очаётганини айтибди. Яъни, чиройли сўзлар билан ислом терроризмини ва Туркияда каби исломлашишни қоралагандек бўлди.

Рим Папасининг сўнги сўзларига жавоб сифатида бўлса керак, Жанар Айтжанова Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойнинг ташаббуси билан 2018 йилда Остонада “Диний лидерлар хавфсиз дунё учун” номли остида жаҳон ава анъанавий динлар лидерларининг навбатдаги қурултойи ўтказилишини таъкидлаган.

Бу хабарнинг яна бир қизиқ тарафи, Ўзбекистоннинг ҳам Ватиканда элчиси борми деган саолининг туғилишидир. Жойи келгани учун айтиш керакки, Ватиканнинг Россиядаги элчиси, Ўзбекистондаги элчи вазифасини ҳам бажаради.