21 May 2017
18:32 - Шавкат Мирзиё Ислом Тараққиёт Банки Президенти билан учрашди, Ислом динининг тақдири учун жуда муҳим бўлган ҳужжат имзолади
Кеча Ар-Риёдга келган Шавкат Мирзиё кечанинг ўзида Ислом Тараққиёт Банки Президенти Бандар Ҳажар билан учрашгани ЎзА тарафидан хабар қилинди. Хабар умумий гаплардан иборат бўлиб, у ерда диққатга сазовор биттагина нарса бор.

Шавкат Мирзиё ва Бандар Ҳажар Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи ҳузурида инсоният тараққиётига беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой диний-маънавий меросини ўрганишга ихтисослашган халқаро илмий тадқиқотлар марказини ташкил этишда ИТБнинг иштироки ҳақида ҳам гаплашиб, Ўзбекистон ҳукумати ва Ислом Тараққиёт Банки ўртасида Имом Бухорий Халқаро Илмий-Тадқиқот Марказини тузиш тўғрисида Англашув меморандуми имзолабдилар.

Бу жуда яхши хабар дейди мухбиримиз. Айнан шу Марказни Ислом дунёснинг ҳозирги аҳволи, у нима учун ҳозир жаҳоннинг энг қолоқ ва қашшоқ қисмига айлангани каби мавзулар устида ишлашга ва бу аҳволдан чиқиш учун авваламбор Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиши шартлиги ҳақида хулосага келишга йўналтириш керак. Бундай Марказнинг очилиши - айтиб ўтилган муаммолар бўйича ҳеч қандай шубҳа туғдирмайдиган фикрларга эга бўлган демократ мусулмонлар учун янги фаолият соҳаси ҳам очиб беради.