03 June 2017
07:17 - Туркия исломлашиш йўлида: Анқара Университетида рўза тутмаганларга тутганларнинг ҳужумида 3 киши ярадор, 20 киши ушланди
Туркиядаги “Жумҳурият” газетаси хабар беришича, Анқара Университетинг Алоқа факультети жойлашган Жебечи шаҳарчасида ўзини ҳақиқий мусулмон деб ҳисоблайдиган ва рўза тутдиган талабалар гуруҳи рўза тутмаётганларга ҳужум қилган. Хабарда айтилмаса ҳам тушуниш мумкинки, рўза тутмаёттганлар, балки, қўлларида бир нарсалар еб кетишаётган бўлса керак.

Ҳужумчилар нега “Рамазон ойида рўза тутмаяпсанлар” деб бақиришгани ҳам хабарда айтилади. Иккинчи тараф ҳам бўш келмаган, шекилли, тош ва таёқлар ишга тушган катта жанжалда 3 киши ярадор бўлган, 20 га яқин талаба бу ерга етиб келган ва урушаётганларни тўхтатиш учун кўз ёшартирувчи газ сепишга мажбур бўлган полиция тарафидан ушлаб кетилган.

Аввалги хабарлармизда Туркиянинг катта шаҳарларида калтароқ кўйлак кийган аёлларни таҳқирлашга уруниш ҳоллари кўпаймоқда эканлигини ёзган эдик. Яқинда бир одам автомобилини трамвай йўлига қўйиб, шу ердаги мачитга кириб кетгани, ўзини оқлаш учун “намоз қилиш муқаддас иш экан, арабамни (турклар автомобилларни араба ҳам дейишади) қаерга қўйишни ўйлайманми?” дейишгача борганини билдирган эдик. 2-3 кун аввал турк газеталари яна бир воқеани хабар қилдилар. Бир одам трамвай йўлига жойнaмозини ёзиб намоз қилишга бошлабди. Бу ерга яқинлашиб келган трамвайнинг ҳайдовчиси у одам намоз қилишини индамасдан кутиб турибди. Атрофдагилар бу воқеани дарҳол расмга олиб, газеталарга юборибдилар ва расмлар эълон қилинди.

Бундай воқеаларнинг кўпайиб бораётгани - Ражаб Эрдўғон раҳбарлигида ҳокимиятни қўлга олиб бўлган исломчилар партияси Туркияни исломлаштириш йўлига сураётганининг натижасидир. Яқинда Туркияда бўлиб ўтган референдум, очиқчаа айтилмаса ҳам, феълан исломчилар билан дунёвийлик/секуляризм тарафдори бўлган отатуркчиларнинг мусобақаси эди. Исломчилар у референдумда 51 фоиз овоз билан ғалаба қозондилар. Аммо, 49 фоиз одам уларга қарши. Икки тараф ҳам чекинишни ўйламаётганини ҳисобга олсак, бўлаётган жараёнлар фуқаролар урушига ҳам айланиб кетиши мумкин.

Чунки, тушуниш керакки, исломчилар аввал ҳамма аёлларни ҳижобга ўрашни истайлар. Бу билан иш битмайди, кейин ҳаммани 5 маҳал намоз қилишга, рўза тутишга, ҳаж қилишга зўрлаш бошланади. Кейин, ҳаммани замонавий кийимлар киймасликка, арабларнинг эркакалари ҳам киядиган иштон ва хотинларникига ўхшаш кўйлаклар кийдиришга зўрлаш, ҳамма эркакларга соқол қўйдириш, аёлларнинг бегона эркалар билан кўришмаслиги, мактабларда қиз ва ўғил болаларни алоҳида ўқитиш каби нарсалар мажбуран жорий қилинади. Ҳеч шубҳа йўқки, бундай жараёнлар тўхтамайди ва шундай кун келадики, “пайғамбаримиз туяда юрган экан, нимага биз кофирлар яратган автомиллар ҳайдашимиз керак?” деган савол ўртага отилади.

Мусулмонларнинг ичида жараёнлар шундай давом этишини тушунадиганлар ҳам кўпайиб бормоқда. Улар бирлашиб, фанатик жоҳилларни тўхтатишлари керак. Биринчи қадам сифатида Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиши шарт. Кейинги босқичларда 5 маҳал намоз, рўза, ҳаж ва закот фарз эмаслиги, Қуръонни хато тафсир қилган уламолар уларни фарзга айлантирганлари тан олинади. Акс ҳолда, Ислом дунёси ҳозирги қашшоқлик ва қолоқликдан чиқолмаслигини қўйиб туринг, бундан баттар орқага кетиш давом ЭТАВЕРИБ, уммат туя минадиган подага айланади.

Шуларни тушунган одамгина Ислом дунёсидаги биринчи дунёвий/секуляр давлат – Туркия Жумҳуриятини қурган Отатуркнинг қанчалик буюк иш қилгани ва Туркияни замонавий давлатлар даражасига чиқарганини кўришга ва баҳолашга қодирдир.