02 June 2017
21:14 - Ўзбекистон виза чекловлари бўйича 83-ўринни эгаллади
Henley & Partners ширкати томонидан 2017 йил учун эълон қилинган жаҳон мамлакатлари фуқароларининг бошқа мамлакатларга боришдаги виза чеклови индексида Ўзбекистонимиз 83-ўринни Кот-д'Ивуар, Сенегал, Тожикистон ва Того билан бўлишиб турибди. Қўшниларимизнинг бу рўйхатдаги ўрни қуйидагича: Қозоғистон - 67, Қирғизистон - 78, Туркманистон - 87, Афғонистон - 104.

Биринчи ўрин эса фуқаролари 176 давлатга визасиз бориши мумкин бўлган Германияга берилган. Иккинчи ўринда 175 давлат кўрсаткичи билан Швеция ва учинчи ўринни 174 давлатга визасиз бора оладиган Дания, Финляндия, Италия, Испания ва АҚШ эгаллаган.

Henley & Partners ширкатининг виза чекловлари индекси – мамлакатларнинг халқаро рейтинги бўлиб, унда фуқароларнинг ҳаракатланиш эркинлиги даражаси ҳисобга олинади. Рейтинг Ҳаво Транспорти Халқаро Ассоциацияси (International Air Transport Association) билан ҳамкорликда тузилади.