24 June 2017
08:39 - Ислом терроризми Масжидул Ҳарам остонасигача келди, Исломда ислоҳотлар ўтказилмаса, униннг келажаги йўқ
Кечагина Саудия Арабистонида янги шаҳзода тайинлангани ҳақидаги “Ҳаракат”нинг хабарида “Эрон мусулмонларнинг икки муқаддас шаҳри - Макка ва Мадина - Саудия қўлида эканлигига норозилик аломатлари кўрсатишга бошлаб бўлди” деган сўзлар бор эди. Табиий, хабарда айтилмаса ҳам, бундай норозиликлар амалий ишларгача етиб бориши ҳам тахмин қилинган.

Мана бугун Ислом дунёсидаги асосий хабар - Саудиянинг хавфсизлик хизматлари Ислом дунёсининг юраги деб ҳисобланадиган Маккадаги Масжидул Ҳарамда теракт уюштиришга тайёрланаётга гуруҳ кеча яксон қилинганидир.

Reuter Агентлиги Саудия Арабистони расмийларига, тўғрироғи, Ички Ишлар Вазирлиги тарафидан телеканаллар орқали тарқатилган баёнотига асосланиб хабар беришича, Каъбани ўз ичига олган Масжидул Ҳарамда шу кунларда террористик акт ўтказишга тайёргарлик кўраётган гуруҳ фош қилингани, Масжидул Ҳарамга яқин маҳаллада бу террорист гуруҳни қўлга олиш пайтида бир ўлимчи-террорист ўзини-ўзи портлатибди, бошқа 5 террорист, улардан бири аёл, қўлга олинибди.

Баёнотда айтилишича, Маккадаги бошқа бир мачитда ва Мадинада теракт уюштиришга тайёрланаётган яна бошқа 2 гуруҳ ҳам фош қилиниб, қўлга олинган.

Бу терактларнинг орқасида ким турганини ҳали номаълум дейилади хабарда. Аммо, бу унчалик муҳим ҳам эмас, дейди мухбиримиз. Чунки, айнан “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери Ислом дунёсининг ўзи, биринчи навбатда Ислом уламолари дунё бўйича тарқалиб бораётган ислом терроризмини тўхтатиш учун ҳеч нарса қилмаслар, Ислом дининг келажаги йўқлигини айтиб келмоқд эди. Бу башоратлар тўғри эканлигини энди ҳамма кўриб турибди. Аммо, минг афсуски, Маккада террористларнинг қўлга олиниши Ислом динидаги муаммоларни ҳал этолмайди. Террористлар бу сафар бўлмаса, кейинги сафар Масжидул Ҳарамни ҳам қонга булғашга бошлайдилар.

Бу аҳволдан чиқишнинг ягона йўли – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм приниципини иложи борича тезроқ қабул қилишига эришишдир. Кейинги қадам – Исломнинг ягона фарзи Имон бўлиб, 5 маҳал намоз, рўза тутиш, хаж қилиш ва закотни фарзликдан чиқариш бўлади. Акс ҳолда Исломнинг келажаги йўқ.

Расмда - Масжидул Ҳарам яқинидаги маҳаллада ўлимчи-террорист ўзини-ўзи портангандан кейинги кўриниш.