23 June 2017
22:45 - “Озодлик”: Ўзбекистон эркин конвертацияга ўтишни репетиция қилмоқда. “Ҳаракат”: Фойдаси йўқ иш!

“Озодлик” радиосининг ёзишича, Ўзбекистондаги айрим тижорат банклари синов тариқасида хориж валюталарини қора бозор нархида сотиб олиш ва сотиш амалиëтини бошлади. Синов тариқасида айрим тижорат банкларида валютани қора бозор нархида олиш ва сотиш амалиëти Бош вазирнинг шу йил 6 июнь куни имзолаган фармойиш асосида бошланган.

“Бу ëпиқ қарор сифатида расмийлаштирилган. Қарор ҳам¸ синов ҳам фақат хизмат доирасида фойдаланиш учун¸жамоатчиликка очиқ эмас. Жараëнга Жамшид Қўчқоров (Бош вазир ўринбосари¸ Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартишлар, инвестициялар, банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбари - таҳр.) ва Мамаризо Нурмуратов (Марказий Банкнинг янги раиси) масъул. Синовнинг техник регламентини Марказий Банк ишлаб чиққан”¸ дейди радиога интервью берган банк мулозими.

“Валюта сотаëтганлар асосан “Ўзпахтасаноатэкспорт” ва “Ўзагроэкспорт” ҳолдинги каби давлатга қарашли йирик монополистик ташкилотлардир. Улар ўз ҳисобида турган долларини “Асакабанк” заминида¸ тақрибан 8000 сўмга сотаяпти. Олувчилар рўйхати сал каттароқ. Булар четдан хом-ашë ва ҳар хил ишлаб чиқариш воситалари олиб келувчи хусусий корхоналар. Булар олтита банк орқали экспортëрлар сотган долларни 8250 сўмнинг нари-берисида олаяпти. Бу курс мазкур синов давомида талаб ва таклифга қараб ўзгариб туради.

Ҳозирча бу синовда фақат чекланган сондаги юридик шахсларнинг қатнашишига рухсат берилган. Синовдан мақсад¸ сўмнинг хориж валюталари¸ хусусан АҚШ долларига нисбатан ҳақиқий курсини аниқлаш; эртага конвертация очилса¸ курснинг қаерда тўхташини билиш¸ унинг оқибатларига тайëрланишдир. Қисқаси¸ бу конвертацияни очиш репетицияси”¸ дейди яна бир суҳбатдош.

Бу синовда Ташқи Иқтисодий Фаолият Миллий Банки¸ “Ўзсаноатқурилишбанк”¸ “Ипотека”¸ “Алоқабанк” ва “Агробанк” қатнашмоқда.

Қаранг, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири, шунча жиддий молиявий ташкилотлар, Бош вазир ўринбосари ва Марказий Банк раиси раҳбарлигида эркин конвертация каби муҳим ишни ҳеч калла ишлатмассдан машқ қилишга бошлабдилар. Наҳотки улар, эркин конвертация бозор иқтисоди жорий этилган мамлакатлардагина бўлиши мумкинлигини тушунишмайдилар? Балки, тушунишади, аммо юқорининг кўрсатмасини қуллардек бажаришга мажбурлар. Хўш, “Озодлик” радиосидагилар ҳам ўша қулларданми?

Ўзбекистонда Хрушчев замонияда яратилиб, кейин йўқ қилиб ташланган артель каби митти иш ерларигина хусусий тадбиркорлар қўлида. Катта бизнеси бўлган биронта ўзбек миллионери ёки миллардери, табиий, гап доллар миллионери ёки миллардери ҳақида кетмоқда, борлигини эшитганмисиз, эй, бечора ўзбеклар?

Бор артелларнинг эгалари бор пулларини биринчи имконият билан чет элга олиб қочиш ва чет эл банкларида йиғиш билан оворалар. Биринчи имкон пайдо бўлиши билан ўзлари ҳам пулларини олдигша қочадилар. Йиғилган пуллари ноқонуний олиб чиқиб кетилгани сабабли, у пуллар қонуний эмас, уларни Ўзбекистонга инвестиция қилиш имкони ҳам йўқ. Бундай мамлакатда қанақа эркин конвертация бўлиши мумкин?

Ҳамма нарсани Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлардан бошлаш керак, ана ўшанда валюталар ўз-ўзидан эркин конвертацияга ўтади. Ҳеч қандай репитициянинг кераги ҳам йўқ. Шундай оддий нарсаларни бечора Шавкат Мирзиёга тушунтироладиган битта ҳам мутахассис йўқми Ўзбекистонада?

“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат ҳаромий Ислом Каримга, бозор иқтисодини қўйиб туринг, демократия нималигини тушунтиролмаганини хотираларида ёзган. Яна эски тос, эски ҳаммомми?