23 June 2017
19:10 - Хуфяларимиз 2 тоннадан ортиқ наркотикларни куйдирди
Ўзбекистон ТВ намойиш этган лавҳаларга кўра, 26 июнь - “Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш” куни муносабати билан Миллий Хавфсизлик Хизмати 2 тонна-ю 4,5 кг гиёҳвандлик воситалари, шу жумладан, 22 кг героин, 1 тонна 154 кг опий, 101 кг гашиш, 384 кг марихуана, 337 кг кўкнор, 170 гр.дан ортиқ янги турдаги психофаол воситалар (“Спайс” ва бошқалар) ҳамда катта миқдордаги кўкнори хашаги, наша ва психотроп моддаларни махсус печда куйдирди.

Мазкур тадбирда мутасадди идораларнинг ходимлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 1994 йилдан буён 57 тонна 443 кг наркотик моддалар йўқ қилинди.