Кундалик хабарлар - 15 January 2018

  • 20:45Тоштурма Зангиота тумани ҳудудига кўчирилди

    Бугун Тошкент шаҳар ИИББнинг 1-сонли тергов изолятори (халқ тилида “Тоштурма” – “Ҳаракат”) Занги ота туманида янги қурилган замонавий иморатга кўчирила бошланди. Қарийб 2400 нафар тутқунни ўзида ушлаб турган Тоштурма 5 кун ичида бутунлай бўшатилади. Зангиотадаги янги тергов изолятори осмондан қараганда саккиз қиррали юлдуз шаклини эслатадиган шаклда лойиҳалаштирилган ва МДҲ давлатлари орасида ҳибсхоналарнинг халқаро талабларига мос ягона қамоқхона мажмуасидир.

  • 20:02Кун латифаси: Ислом Карим ўз шифокорига конвертация сирини очган экан

    Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги Ўзбекистонннинг биринчи президенти ҳаромий Ислом Каримнинг шахсий шифокори, профеессор Вячеслав Аваков билан суҳбат уюштирибди. Интервьюси давомида шифокор Ўзбекистонда конвертация йўқлиги ҳақида Ислом Каримга савол бериб, жавобидан ҳайратланганини айтади. “Бир сафар «Ислом Абдуғаниевич, нега бизда конвертация йўқ? Ахир бошқа давлатларда бор-ку!», деб савол бердим. У шундай оддий ва аниқ жавоб бердики, лол қолдим. Ўшанда «Биласанми, бир кун келиб конвертаци...

  • 19:15Ўзбекистон аҳолиси 32,6 миллиондан ошиб кетди

    Ҳар икки йилда бир миллионга кўпаяётган Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2018 йил 1 январгача 32 миллион 653 минг кишидан ошиб кетибди. Шундай қилиб, бир йиллик ўсиш 533 минг 400 киши, яъни 1,7 фоиз бўлган! Шунингдек, Ўзбекистон Давлат Статистикаси Қўмитаси демографик ҳолат бўйича бошқа рақамларни ҳам эълон қилди. Масалан, шаҳар аҳолиси сони 16 533,9 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6 %), қишлоқ аҳолиси сони 16120,0 минг кишини (49,4 %) ташкил этган. Туғилиш коэффициенти 22,1 промил...

  • 17:21Алишер Усмоновни хато тушунибмиз, у Шавкат Мирзиёнинг сиёсатини қўллаб-қувватламоқчи эмас

    Маълумки, Ўзбекистонда туғилиб ўсган ва миллати ҳам ўзбек бўлган Россия миллиардери Алишер Усмонов машҳур Reuters Агентлигининг мухбири Polina Devitt билан суҳбат ўтказгани ҳақида унча катта бўлмаган хабар 2017 йил 4 декабрда шу Агентликнинг сайтида эълон қилинганди. Бу хабарнинг “Ҳаракат” тарафидан қилинган русча таржимаси бизнинг сайтимизга эртаси куни, яъни 5 декабрда қўйилди - http://harakat.net/news/?id=21381. Reuters Агентлигининг “Россия миллиардери Усмонов: Мен Ўзбекистоннинг дунёга ...

  • 09:18Хитой порахўрлик ва коррупция ботқоғида, демократия бу ерга қачон келади?

    China Daily нашрининг Хитой Халқ Республикаси Корупцияга қарши курашиш хизматига асосланиб тарқатган хабарига кўра, Хитой 2017 йилда чет элларда қочиб юрган 1300 порахўр ва коррупционерни ушлаб келибди, улардан $522 млн пул ундирибди. Уларнинг 347 нафари партия аъзоси ёки давлат хизматчилари экан. Демак, қолган 1 мингга яқини тадбиркорлар бўлса керак. Яна 800 одам қидирувда экан. Уларнинг кўпчилиги Австралия, Канада, Янги Зелендия ва АҚШда эканлиги , улар бу мамлакатларда ўз мақомларини расм...

14 January 2018
13 January 2018
12 January 2018