15 January 2018
20:45 - Тоштурма Зангиота тумани ҳудудига кўчирилди
Бугун Тошкент шаҳар ИИББнинг 1-сонли тергов изолятори (халқ тилида “Тоштурма” – “Ҳаракат”) Занги ота туманида янги қурилган замонавий иморатга кўчирила бошланди. Қарийб 2400 нафар тутқунни ўзида ушлаб турган Тоштурма 5 кун ичида бутунлай бўшатилади.

Зангиотадаги янги тергов изолятори осмондан қараганда саккиз қиррали юлдуз шаклини эслатадиган шаклда лойиҳалаштирилган ва МДҲ давлатлари орасида ҳибсхоналарнинг халқаро талабларига мос ягона қамоқхона мажмуасидир.