Кундалик хабарлар - 01 February 2018

  • 09:47Ўзбекнинг ақлига ҳам келмайдиган иш: Эронли аёллар ҳижобга қарши эканликларини намойиш қилмоқдалар. Навбат ўзбекларга!

    Ҳа, ростдан ҳам шундай. 1979 йилдан, яъни Эронда ҳокимиятга ислом фанатик-экстремистлари келгандан бери биринчи марта, Эронлик ёш аёллар ҳижобга қарши бир кишилик норозилик акциялари уюштиришга бошлабдилар. Буни BBC News 30 январда тарқатган хабарга асосланиб Озорбайжондаги демократ мухолифатчиларнинг Турон Агентлиги кеча, яъни 31 январда билдирди. Илк норозилик акциясини 2017 йил 27 декабрда 31 яшар Bида Моваҳед ўтказибди. У ёйилган сочлари билан Теҳрондаи Энгелаб проспектидаги транссформатор ...

31 January 2018
  • 22:48Сенсация: МХХ ислоҳ қилинармиш, наҳотки Ўзбекистонимиз КАТТА ЗИНДОН сифатини йўқотади? Ўзбеклар, майдонларга чиқишга тайёрланинг!

    Президент Шавкат Мирзиё бугун Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизматининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишини ўтказди. Илк марта МХХ биноси ичи, унинг ходимлари ТВ орқали кўрсатилди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида мажлисдан олинган расмлар чоп қилинди. Мирзиёнинг айтишича, Миллий Хавфсизлик Хизматининг таркибий тузилиши қайта кўриб чиқилади. Махсус хизмат доирасига кирмайдиган вазифалар билан шуғулланадиган, бошқа давлат тузилмалари фаолиятини такрорлайдиган бўлинмалар тугатила...

  • 21:32Иқтисодиёт вазирлиги гўшт нархининг ошишини изоҳлади

    ЎЗбекистон Миллий Ахборот Агентлиги хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги мамлакатда гўшт нархининг ошиб кетишига вилоятлар ва туманларда чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш комплексларининг етарли даражада ривожланмагани сабаб бўлаётганини билдирибди. Шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликларининг маҳсулдор чорва моллари билан таъминланмагани ҳамда маҳсулдор чорва молларини етиштириш соҳасидаги илмий изланишларнинг етишмаслиги ҳам гўшт ва гўшт маҳсулотлари на...

  • 20:44Қашқадарёга янги солиқбоши тайинланди, кейин у мамлакат солиқбошиси бўлса керак

    Қашқадарё вилояти Давлат Солиқ Бошқармаси бошлиғи Собир Раҳмонқул президент Шавкат Мирзиёнинг бу вилоятга сафаридан сўнг ишдан олиниб, унинг ўрнига ўринбосари Абдусалом Йўлдош тайинланди. Гўё, вилоят солиқ тизимидаги камчиликларда бу одамнинг ҳиссаси йўқдек. Мухбиримиз унинг таржимаи ҳоли билан танишгач, маълум бўлдики, Абдусалом Йўлдош аввал Ўзбекистон Давлат Солиқ Қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган экан. Энди у Қашқадарёда бироз бошлиқ ишлаб ишлайди, кейин Ўзбекистон Да...

  • 20:19Энди Андижонда инсулин ишлаб чиқарилади

    РИА Новости агентлигининг хабарига кўра, Россиянинг "Медсинтез" ширкати Андижонда кистон инсулин ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. "Вилоят ҳокимиятида "Медсинтез" заводи бош директори Александр Подкорытов билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишни ҳақида келишиб олинди", - деди Андижон вилояти ҳокимлиги вакили. Тузилган битимга кўра, Андижонда "Диализ" маркази қурилади ва ушбу марказ таркибида турли суюқ ва қаттик шаклдаги дорилар жумладан инсулин инъекцияси ишлаб чиқарилади. "...

  • 19:11Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Рустам Иноят қамалмади, ҳозирча Шавкат Мирзиёнинг югурдаги бўлармиш

    Кеча ёки бугун ишдан олинган Лубянканинг малайи, Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси Рустам Иноят ҳибсга олинмабди. Биз бундан аввалги хабаримизда унинг қамалиши мумкинлигига шундай таҳлил берган эдик: “Шошмаган яхши, 1995 йилдан бери МХХнинг бош курсисида ўтирган бу киши уй қамоғида ўтириб турсин. Акс ҳолда, навбат Шавкат Мирзиёга келиб қоладику.” Шавкат Мирзиё ҳам шундан келиб чиқиб, бош жаллодимизни ўзнинг Сиёсий ва Ҳуқуқий Масалалар бўйича Давлат Маслаҳатчиси этиб тайинла...

  • 15:47Кичик Ислом Карим Британия ҳукуматидан бошпана сўрабди

    Ўзбекистоннинг собиқ президенти, ҳаромий Ислом Каримнинг набираси, унинг қизи Гулноранинг ўғли, 25 яшар Ислом Карим Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўрабди. Бу ҳақда ББСга гапирган адвокатларига кўра, унинг сиёсий бошпана сўраганига камида 1 ой бўлган. Унинг ўзи 20 декабрда ББСга: "Ҳа, юридик процедуралар ва ҳужжатлар тайёр бўлиши биланоқ бу йил бошпана сўрайман. Онамга боғлиқ йирик ўзгариш юз берди. Бу қаттиқ сир сақланмоқда, аммо у борасида қилинадиган эълон ҳақида менга қатор хабарла...

  • 14:13Бош жаллод Рустам Иноят ишдан олинди, қачон қамалади?

    Президент Шавкат Мирзиё Бош Прокуратура ва МХХ ходимлари билан ўтказилган мажлисда Рустам Иноят (башарасига қаранг) Миллий Хавфсизлик Хизмати раҳбари лавозимидан олингани, унинг ўрнига Бош Прокурор Ихтиёр Абдулла, бўшаган Бош прокурор лавозимига эса ўзининг маслаҳатчиси Отабек Мурод тайинланганини билдирибди. Бўшаган маслаҳатчи курсисга собиқ Адлия Вазири Музраф Икром ўтирибди. Бундай мажлис қачон бўлгани хабарларда айтилмайди. Аслида, бўлмагандир ҳам. Шавкат Мирзиё ҳар эҳтимолга қарши Қашқада...

  • 12:49Доналд Трампнинг АҚШ Конгресси ва халқига мурожаатида пичоққа илинадиган янгилик йўқ

    Кеча кечқурун АҚШ Президенти Доналд Трамп, бу мамлакатда узоқ йиллардан бери давом этаётган анъанага мувофиқ, АҚШ Конгресси ва халқига Мурожаатини эълон қилди. Кутилганидек, у президент бўлганидан бери қилаётган биринчи Мурожаатномасида кутилмаган бирон нарса йўқ эди. АҚШнинг оммавий ахборот воситалари президент ўз нутқида мамлакат иқтисоди мисли кўрилмaган даражада ўсаётгани, муҳожирларга нисбатан ўзининг қатъий сиёсати давом этиши ҳақида гапирганига эътбор бераётган бўлсалар, чет элдагилар...

30 January 2018
  • 22:37Бечора Россия: АҚШ “Кремль доклади” номли ҳужжат эълон қилди, 210 киши таъқиб остида қолади, уларнинг ичида 2 ўзбек бор

    Рус ахборот воситаларининг шу соатлардаги асосий хабари АҚШнинг Молия Вазирлиги мақоми маълум бўлмаса ҳам, номи “Кремль доклади” эканлиги айтилаётган ҳужжат эълон қилгани, бу ҳужжатда Россия президентининг сиёсатини қўллаб-қувватловчилар деб ҳисобланадиган 210 нафар давлат арбоблари ва бизнесменлар борлиги, уларга қарши санкциялар киритилиши мумкинлиги айтилади. Бу рўйхатга президент маъмурияти, ҳукумат ва парламенининг иккала палатасидаги ҳамма таниқли исмлар киритилган. Уларнинг ичида Бош в...