31 January 2018
15:47 - Кичик Ислом Карим Британия ҳукуматидан бошпана сўрабди
Ўзбекистоннинг собиқ президенти, ҳаромий Ислом Каримнинг набираси, унинг қизи Гулноранинг ўғли, 25 яшар Ислом Карим Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўрабди. Бу ҳақда ББСга гапирган адвокатларига кўра, унинг сиёсий бошпана сўраганига камида 1 ой бўлган.

Унинг ўзи 20 декабрда ББСга: "Ҳа, юридик процедуралар ва ҳужжатлар тайёр бўлиши биланоқ бу йил бошпана сўрайман. Онамга боғлиқ йирик ўзгариш юз берди. Бу қаттиқ сир сақланмоқда, аммо у борасида қилинадиган эълон ҳақида менга қатор хабарлар етиб келди. Бунга ақл бовар қилмайди, ақли жойида бўлган одам тасаввур ҳам қила олмайди" деган экан. Тахмин қилиш мумкинки, унинг онаси нарига тарафга ўтказиб юборилган.