31 January 2018
20:44 - Қашқадарёга янги солиқбоши тайинланди, кейин у мамлакат солиқбошиси бўлса керак
Қашқадарё вилояти Давлат Солиқ Бошқармаси бошлиғи Собир Раҳмонқул президент Шавкат Мирзиёнинг бу вилоятга сафаридан сўнг ишдан олиниб, унинг ўрнига ўринбосари Абдусалом Йўлдош тайинланди. Гўё, вилоят солиқ тизимидаги камчиликларда бу одамнинг ҳиссаси йўқдек.

Мухбиримиз унинг таржимаи ҳоли билан танишгач, маълум бўлдики, Абдусалом Йўлдош аввал Ўзбекистон Давлат Солиқ Қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган экан.

Энди у Қашқадарёда бироз бошлиқ ишлаб ишлайди, кейин Ўзбекистон Давлат Солиқ Қўмитаси раиси бўлади.