31 January 2018
19:11 - Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Рустам Иноят қамалмади, ҳозирча Шавкат Мирзиёнинг югурдаги бўлармиш

Кеча ёки бугун ишдан олинган Лубянканинг малайи, Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси Рустам Иноят ҳибсга олинмабди. Биз бундан аввалги хабаримизда унинг қамалиши мумкинлигига шундай таҳлил берган эдик: “Шошмаган яхши, 1995 йилдан бери МХХнинг бош курсисида ўтирган бу киши уй қамоғида ўтириб турсин. Акс ҳолда, навбат Шавкат Мирзиёга келиб қоладику.”

Шавкат Мирзиё ҳам шундан келиб чиқиб, бош жаллодимизни ўзнинг Сиёсий ва Ҳуқуқий Масалалар бўйича Давлат Маслаҳатчиси этиб тайинлабди. Куласизми, йиғлайсизми! У одам ҳуқуқ нималигини биладимики, ҳуқуқ маслаҳатчиси бўлсин. Аммо, бу билмаса ҳам, биз биладиган ҳақиқат бор – диктаторларнинг маслаҳатчи бўлмаган, бўлмайди, югурдаклари бўлади. Қолаверса, уни ҳали Лубянка “малай” лавозимидан олгани йўқ.

Унинг охир-оқибати Сталиннинг Лаврентий Берияси ва Ислом Каримнинг Адҳам Аҳмадбойи каби бўлади. Ёки, у Лаврений Бериядан ҳам усталик қилиб, Шавкат Мирзиёнинг ўрнига ўтирволаман деб ўйлаётганмикан? Ётиб қолгунча отиб қолиши керак-да. Демак, у чет элдаги бойликларини Шавкат Мирзиёнинг куёвларига ўтказишни ҳали ўйламаяпти.