01 February 2018
09:47 - Ўзбекнинг ақлига ҳам келмайдиган иш: Эронли аёллар ҳижобга қарши эканликларини намойиш қилмоқдалар. Навбат ўзбекларга!

Ҳа, ростдан ҳам шундай. 1979 йилдан, яъни Эронда ҳокимиятга ислом фанатик-экстремистлари келгандан бери биринчи марта, Эронлик ёш аёллар ҳижобга қарши бир кишилик норозилик акциялари уюштиришга бошлабдилар. Буни BBC News 30 январда тарқатган хабарга асосланиб Озорбайжондаги демократ мухолифатчиларнинг Турон Агентлиги кеча, яъни 31 январда билдирди.

Илк норозилик акциясини 2017 йил 27 декабрда 31 яшар Bида Моваҳед ўтказибди. У ёйилган сочлари билан Теҳрондаи Энгелаб проспектидаги транссформатор будкаси устига чиқиб, ўз рўмолини байроқдак силкитиб турибди. Уни бу ҳолда кўрсатувчи расм ва видеоллар ижтимоий тармоқларда тарқатилибди.

Полиция уни ушлаб кетиб, эртаси куни қўйиб юборган. 29 январда шаҳарнинг турли жойларида 4 аёл шу каби ишлар қилишган, улардан бирини, Bида Моваҳед устига чиққан трансфароматор будкасига чиққан аёлни, полиция ушлашга муваффақ бўлибди. Теҳронликлар бу будка олдига гуллар қўйишга бошлашибди.

Эронда ҳаётга жорий қилинган Шариат қонунларига кўра, аёллар жамоат жойларида рўмолсиз юрсалар қамаладилар. Мана, ниҳоят эронлик аёллар бу қонунларга қарши норозилик акциялари ўтказишга бошлашибди. Ижтимой тармоқларда аёллар боши очиқ ҳолда тушган расмларини ҳам тарқатмоқдалар.

Шу муносабат билан эслатиш керакки, Ўзбекистонда шариат қонунлари ишламаса ҳам, аҳвол шундайки, инсон эркинликлари бўйича жаҳон давлатлари рўйхатидан охиридан 2-чи ўриндамиз. Яъни, Эрондан ҳам анча орқадамиз. Яъни, Ўзбекистонимиз КАТТА ЗИНДОН. Моддий аҳволимиз бундан ҳам баттар. Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ойлиги ривожланган давлатларни қўйиб туринг, ҳатто Қозоғистон ва Туркманистондан 8-10 баравар кам. Ўзбек профессоралри ва сенаторлари қозоқ дворникларидан кам маош олишади. Сони миллиондан кўп ўзбеклар бир бурда нонга пул ишлаш учун Россия ва бошқа мамлакатларда қуллардек ишлашмоқда, ойлаб-йиллаб ўз оилаларини кўриолмайдилар..

Аммо ўзбеклар бу аҳволларига, ўзларини бу аҳволга солган ҳукуматга қарши ҳеч қандай норозилик билдирмайдилар, “сабр қилсак, Оллоҳ ҳамма нарсани беради” деб ўзларини ўзлари алдаб юраверадилар. Оллоҳ ҳамма нарсани насронийлар ва яҳудийларга бериб бўлганини, уларга бу дунёдаёқ жаннатсимон ҳаёт яратиб берганини кўришга ҳам қодир эмаслар.

Ҳамма нарсани ўзгартирадиган вақт келмоқда. Эркак сифатини йўқотиб бораётган ўзбек ёшлари кўзингизни очинг, ҳеч бўлмаса Эрон аёлларидан ўрганинг, ўз ҳақ-ҳуқуқингизни ҳимоя қилиш учун майдонларга чиқиб, норозилик намойишлари ўтказинг. Ўзбек миллатини ўз тарихида биринчи марта мустақиллик учун тинч йўллар билан курашга, яъни майдонлардаги намойишларга олиб чиққан “Бирлик”, ҳозир яна тинч йўллик акцияларнинг ташаббускори бўлишга тайёр.

Расмда икки аёл сочларини ёйиб, рўмолларини таёқ учида ушлаб турибдилар.