31 January 2018
14:13 - Бош жаллод Рустам Иноят ишдан олинди, қачон қамалади?

Президент Шавкат Мирзиё Бош Прокуратура ва МХХ ходимлари билан ўтказилган мажлисда Рустам Иноят (башарасига қаранг) Миллий Хавфсизлик Хизмати раҳбари лавозимидан олингани, унинг ўрнига Бош Прокурор Ихтиёр Абдулла, бўшаган Бош прокурор лавозимига эса ўзининг маслаҳатчиси Отабек Мурод тайинланганини билдирибди. Бўшаган маслаҳатчи курсисга собиқ Адлия Вазири Музраф Икром ўтирибди.

Бундай мажлис қачон бўлгани хабарларда айтилмайди. Аслида, бўлмагандир ҳам. Шавкат Мирзиё ҳар эҳтимолга қарши Қашқадарё ва Самарқандга кетган, Ихтиёр Абдулла керакли ўзгаришларни амалга оширган.

Ўтган жума куни шу пайтгача феълан уй қамоғида ўтирган собиқ Ички Ишлар Вазири Адҳам Аҳмадбой ҳибса олинганди. Савол туғилиши табиий - Лубянканинг малайи Рустам Иноят қачон ҳибсга олинади? Шошмаган яхши, 1995 йилдан бери МХХнинг бош курсисида ўтирган бу киши уй қамоғида ўтириб турсин. Акс ҳолда, навбат Шавкат Мирзиёга келиб қоладику.