Кундалик хабарлар - 21 May 2015

  • 20:48ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИСИ ҒАНИХОН МАМАТХОНОВНИНГ АҲВОЛИ ОҒИР, НАСИМ ИСҲОҚОВНИНГ ЭСА ОЗОД ҚИЛИНГАНИ ХАБАРЛАРИ БОР! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи №22, 19.05.2015)

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/29-сонли муассасада сақланаётган турмуш ўртоғи, ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхоновнинг аҳволи оғирлиги, унинг қон босими тез-тез ошиб кетаётганини маълум қилган Арофатхон Маматхонова Ўзбекистон Республикаси президенти, Бош прокурор ва Олий суд раиси хат ёзди. Бинобарин, бир неча кун аввал Қизилтепадаги колонияда бўлиб қайтган Арофатхон Маматхонова “Кексаларни эъзозлаш йили...

  • 18:44VIII Остона Иқтиcодий Форуми иш бошлади

    Нурсултон Назарбой шахсан ўзи қатнашаётган бу анжуманга дунёнинг жуда кўп машҳур сиёсатчилари, бир қатор мамлакатларининг жорийдаги ёки собиқ бош вазирлари ҳам келган. Ҳаммаси бўлиб 100 мамлакатдан 10 минг (!) киши келди, дейилади қозоқларнинг расмий давлат ахборот агентлиги Казинформ тарқатган хабарда. Нурсултон Назарбой меҳмонлар билан алоҳида учрашувлар ўтказмоқда. У ҳозир ЕИда раислик қилаётган Люксембург Бош вазири Ксавье Беттел билан учрашар экан, ўтган йили Қозоғистон ЕИ билан кенгайтири...

  • 18:12Буюкбритания Бош вазири провокаторми ёки ўз халқининг талабини бажармоқда?

    Инглизларнинг The Times газетаси қўлига тушган қандайдир ҳужжатларга асосланиб хабар беришича, Дэвид Кэмерон Европа Итифоқи олдига бир неча талаб қўймоқчи. Газетанинг қўлига тушган ҳужжат ЕИга юборилиш учун тайёрланаётган ҳужжатнинг ҳали охирига етказилмаган варианти эмиш. Бу ҳужжатда ЕИдан “евро” бу альянснинг ягона валютаси эмаслигини тан олиш талаб қилинмоқда. Акс ҳолда, Буюкбритания ЕИдан чиқармиш. Бундай миш-мишларга эътибор бермаса ҳам бўларди, дейди “Ҳаракат”нинг ...

  • 16:30ИШИД Суриядаги Палмира шаҳрини босиб олди, Ливия исломчилари эса Муаммар Каддафийнинг туғилган шаҳрини

    Жаҳон агентликларига асосланиб, ИШИД Суриядаги ЮНЕСКО тарафидан Жаҳон мероси ёдгорликлари деб эълон қилинган иншоатларга тўла Палмира шаҳрининг бир қисмини босиб олганини 16 май куни билдирган эдик. Reuters агентлигининг ҳозир тарақатиган хабарида Палмира бутунлай ИШИД қўлига ўтгани айтилади. Шу билан Сурия ҳудудларининг ярми ИШИД назорати остига ўтди. Бу цивилизациянинг ўлимидир, дейди бу хусусда тарихий ёдгорликлар билан шуғулланувчи идоранинг раҳбари Маамун Абдулҳаким. ИШИД ҳамма ерда тар...

  • 07:13Исроил Бош вазирининг Эрон ва Филистин бўйича фикрлари

    Шу йил 17 мартда ўтказилган парламент сайловларида Бош вазир Бенямин Натаняхунинг Ликуд партияси 120 кишилик парламентда 30 ўрин олиб, нисбий кўпчилик мақомига эга бўлгандан кейин, у янги колалиция тузишга киришганини хабар қилгач, бу воқега қайта қайтмаган эдик. Катта қийинчликлар билан Натаняху кўпчлик коалициясини тузди ва бир неча кун аввал қайтадан Бош вазир этиб тайинланди. У сайлов олди кампанияси давридаёқ Эроннинг ядровий программаси масаласида юмшоқлик қилаётган АҚШни танқид қил...

  • 06:15Абдураҳим Пўлат: Ригада русларнинг пропагандасига қарши туриш муҳокама қилинмоқдa, буни ўзбеклар ҳам ўйлаши керак?

    19 май куни Ригада Европа Иттифоқининг “Шарқий ҳамкорлик” лойиҳасида иштирок этаётган давлатлар вакилларининг “Шарқий Ҳамкорликда медианинг роли” номли конференцияси иш бошлабди. Маълумки, “Шарқий ҳамкорлик” лойиҳасига Украина, Молдова, Озорбайжон, Арманистон, Гуржистон ва Белорусия киради. 21-22 май кунлари Ригада бу давлатларнинг саммити ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда. Номи тилга олинган конференциянинг мақсади эса – русларнинг пропагандасига қарши туриш йўлларини муҳокама қилишдир. Бу ма...

20 May 2015
  • 20:24Нурсултон Назарбой Қозоғистонни жаҳоннинг 30 та энг кучли давлатлари қаторига олиб чиқиш программасини эълон қилди, Ислом Карим инидан қачон чиқади?

    Бугун қозоқларнинг расмий давлат хабар агентлиги Казинформ Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойнинг ўз мамлакатини 2050 йилгача дунёнинг энг кучли 30 та ривожланган давлатлари қаторига олиб чиқадиган программасини эълон қилди. Хабарда Нурсултон Назарбойниннг 5 йўналишдаги президент ислоҳотлари доирасида қилинадиган 100 қадамли программаси тўла эълон қилинган. Нурсултон Назарбойнинг бу программасини анализ қилиш қозоқларнинг иши. Биз ўзбеклар ўзимизни ўйлашимиз керак. Маълумки, Ўзбекист...

  • 12:43Бечора Путин: Япония билан Курил ороллари келажаги ҳақида диалог қайтадан бошланармиш. Абдураҳим Пўлат яна ҳақ чиқди!

    Россия Президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Япония билан тинчлик шартномаси бўйича диалог бошланса, буни олқишлашларини айтди, дейилади РИА Новости тарқатган хабарда. Бир оз аввал Владимир Путин Японияга расмий ташриф билан бориши ҳам мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Тинчлик шартномаси ҳақида Иккинчи жаҳон уруши тамом бўлганидан бери гапирилса ҳам, руслар буни истамасдилар. Чунки, японлар айнан шу шартнома доирасида Курил оролларини қайтариб олиш ниятида эдилар. Бе...

  • 09:26АҚШдаги ноҳукумат ташкилотлари шарманда бўлган кун (Тузатилган вариант)

    АҚШдаги ноҳукумат ташкилотлари мусулмон мамалактларида дин эркинлиги бузилаётгани ҳақида дод-вой қилиб, турли ҳисоботлар эълон қилишни яхши кўришади. Аммо, ўзлари дин эркинлиги нималигини тушунишмайди. Қолаверса, қоррупция ботқоғига ботган бу ташкилотлар 20 асрда қолиб кетиб, 21 асрнинг реалликлари ҳақида ўйлашмайди ҳам. Хўш, дин эркинлиги нима ўзи? Ислом динига кўра, давлат исломий бўлиши керак, шариат қонунлари жорий қилиниши керак, аёллар иккинчи даражали одам сифатида эркакларнинг орқасид...

  • 08:07Кеча Афғонистонда 60, Жазоирда 20 нафар исломчи жангари ўлдирилибди, охир-оқибат нима бўлади?

    Жаҳон ахборот агентликлари кеча Афғонистонда 60 нафар исломчи ўлдирилганини хабар қилдилар.Табиий, улар Толибон ва Ал-Қоида жангариларидир. Жазоирда эса, Ал-Қоида ва ИШИД тарафдори бўлган 20 нафар жангари ўлдирилган. Ҳозир ҳамма ерда исломчиларга қарши бўлган кучлар ҳукмронлик қилмоқда.Ўлимга кетаётган жангарилар буни тушунадилар, аммо Оллоҳ уларни жаннатга, уларни ўлдираётганларни дўзахга жўнатишига ишонадилар. Оллоҳ улар тарфдори бўлса, нима учун уларни бу дунёда қўллаб-қувватламайди деган сав...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону