21 May 2015
16:30 - ИШИД Суриядаги Палмира шаҳрини босиб олди, Ливия исломчилари эса Муаммар Каддафийнинг туғилган шаҳрини
Жаҳон агентликларига асосланиб, ИШИД Суриядаги ЮНЕСКО тарафидан Жаҳон мероси ёдгорликлари деб эълон қилинган иншоатларга тўла Палмира шаҳрининг бир қисмини босиб олганини 16 май куни билдирган эдик. Reuters агентлигининг ҳозир тарақатиган хабарида Палмира бутунлай ИШИД қўлига ўтгани айтилади. Шу билан Сурия ҳудудларининг ярми ИШИД назорати остига ўтди.

Бу цивилизациянинг ўлимидир, дейди бу хусусда тарихий ёдгорликлар билан шуғулланувчи идоранинг раҳбари Маамун Абдулҳаким. ИШИД ҳамма ерда тарихий иншоотларни яксон қилмоқда. Палмира эса, бу маънода баҳосини ўлчаб бўлмайдиган дур эди. Жаҳон цивилизацияси ёвузларга енгилмоқда. Менинг ҳеч қандай умидим қолмади.

ИШИДни расман тан олиб Халифаликга қўшилганини эълон қилиб бўлган Ливиядаги исломий гуруҳлардан бири бугун бу мамлакатдаги тарихий Срт шаҳрини босиб олгани ҳам Reuters агентлигининг хабаридан маълум бўлди. Бу шаҳар Ливиянинг собиқ диктатори Муаммар Каддафийнинг туғилган ери экан.

Маълумки, ИШИД бир неча йил ичида Халифаликка Марказий Осиёни ҳам қўшиб олишга ваъда берган эди. Қизиқ, улар Бухорои шарифни қачон қўлга киритишади? Ислом Карим Оқсарой исмли инида чиқмаса, ўзбеклар қуёш чиқиши ва қуёш ботиши ҳақида шеърлар ёзиш билан овора бўлса, бундай кун келиши ҳам муқаррар.

Расмда – Палмира шаҳридаги юнонлар цивилизациясидан қолган қадимий иношоатларнинг қолдиқлари.