20 May 2015
20:24 - Нурсултон Назарбой Қозоғистонни жаҳоннинг 30 та энг кучли давлатлари қаторига олиб чиқиш программасини эълон қилди, Ислом Карим инидан қачон чиқади?
Бугун қозоқларнинг расмий давлат хабар агентлиги Казинформ Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойнинг ўз мамлакатини 2050 йилгача дунёнинг энг кучли 30 та ривожланган давлатлари қаторига олиб чиқадиган программасини эълон қилди. Хабарда Нурсултон Назарбойниннг 5 йўналишдаги президент ислоҳотлари доирасида қилинадиган 100 қадамли программаси тўла эълон қилинган.

Нурсултон Назарбойнинг бу программасини анализ қилиш қозоқларнинг иши. Биз ўзбеклар ўзимизни ўйлашимиз керак.

Маълумки, Ўзбекистон жаҳоннинг энг ёмон 10 та диктарориликлари рўйхатида Шимолий Корея билан бирга ўтирибди. Иқтисод соҳасида эса, дунёнинг энг қашшоқ давлатлари билан бир қатордамиз.

Оқсарой номли инидан ҳар замонда зўрға чиқадиган Ислом Каримдан нима кутиш мумкин? Ҳеч нарса. Аммо, ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан қизиқмайдиган ўзбеклар қачон ғафлат уйқусидан уйғонади? Ҳеч қачонми?