21 May 2015
18:12 - Буюкбритания Бош вазири провокаторми ёки ўз халқининг талабини бажармоқда?

Инглизларнинг The Times газетаси қўлига тушган қандайдир ҳужжатларга асосланиб хабар беришича, Дэвид Кэмерон Европа Итифоқи олдига бир неча талаб қўймоқчи. Газетанинг қўлига тушган ҳужжат ЕИга юборилиш учун тайёрланаётган ҳужжатнинг ҳали охирига етказилмаган варианти эмиш. Бу ҳужжатда ЕИдан “евро” бу альянснинг ягона валютаси эмаслигини тан олиш талаб қилинмоқда. Акс ҳолда, Буюкбритания ЕИдан чиқармиш.

Бундай миш-мишларга эътибор бермаса ҳам бўларди, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Лекин, маълумки, яқинда ўтган парламент сайловлари арафасида Дэвид Кэмерон шу каби нарсаларни кўп марта гапирган эди. Бу гаплар - сайлов олдидан ўртага отиладиган популистик шиорлар ҳам бўлиши мумкин эди. Аммо, шу ҳам маълумки, популистик шиорлар шунчалик айтилмайди, улар халққа ёққани учун айтилади. Демак, бу фақат ёқиш эмас, талабдир.

Ким билади, айнан шу сабабдан, Дэвид Кэмерон сайловларда ғолиб чиққач, ўз сайловчиларининг талабини бажариш ниятидаги сиёстчи эканлигини кўрсатиш учун ЕИ олдига ультиматум қўймоқчидир.

Бу каби муҳим мавзуларни маҳокама қилиш учун хабар эмас, мақоллар ёзиш керак. Аммо, инглизлар замон глобаллашув йўлидан кетаётганини, бундай глобаллашув даврида ҳар ким ўз валютаси билан ўтиришга интилиши ибтидоийлик эканини тушунмайдиган даражада соддами?