Кундалик хабарлар - 18 May 2015

  • 22:04Мамлакатимизда энергетика соҳасида 7 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилар эмиш, шунга ишонадиган аҳмоқ бормикан?

    Маҳаллий матбуотда пайдо бўлган хабарларга кўра, “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури»га мувофиқ, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси томонидан умумий қиймати 7 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 39 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳа доирасида кайта қуриш ва модернизация ишлари олиб борилади. Жумладан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қувватларини модернизация ва реконструкци...

  • 21:49Ўзбекча масхарабозлик: Мактаб битирувчиларининг кафе-ресторанларда битириш оқшоми ўтказиши таъқиқланди

    Халқ таълими вазири ўринбосари Улуғбек Абруевнинг маҳаллий газеталардан бирига берган интервьюсидан маълум бўлишича, мактаб битирувчиларининг битирув оқшомларини кафе ва ресторанларда нишонлашлари таъқиқланди. Маориф вазирининг буйруғига кўра, давлат имтиҳонларига пул тўплаш ва ўқитувчиларга қимматбаҳо совғалар бериш манъ қилинади. “Хайр, мактаб, салом, коллеж” тадбирларида барча мактаб либосида бўлиши талаб қилинади. Вазирлик буйруғига биноан ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кузатилган тақдирда...

  • 20:14Бугун қримтатарлар ўз юртидан депортация қилинганининг 71 йиллиги

    Сўнги йилларда қримтатарлари бу фожеавий кунни Симферополда катта митинглар қилиб хотирлашарди. Табиий, уларга бу йил шундай тадбир ўтказиш ҳаққи ҳам берилмади. Табиий, руслар тарафидан берилмади. Аммо, кеча Киевда Президент Петр Порошенконинг ҳам иштирокида оқшом-реквием йиғилиши ўтказилди. Украина ахборот воситалари Петр Порошенконинг бу йиғилишда айтган қуйидаги сўзларига урғу бермоқдалар: “Қримтатар халқининг ҳақ-ҳуқуқлари учун, миллий ва сиёсий эркинлиги учун курашамиз. Қрим – ...

  • 19:02Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил евромулозимлар билан учрашувлар ўтказмоқда, мақсад нима?

    Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил бошчилигидаги делегациямиз Брюсселда “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик Кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок эта бошлашди. 20 майга қадар Брюсселда ўтадиган учрашувларда делегациямиз Ҳамкорлик Кенгашидаги йиғиндан ташқари Европа Кенгашининг жорийдаги раиси, Латвия Ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевичс, Бельгия Ташқи ишлар вазири Дидье Рейндерс ва бошқа расмийлар билан музокара ўтказади. Европаликларни тушуниш мумкин, улар Ўзбекистонд...

  • 18:21Ўзбекистон “қора бозори”да АҚШ доллари 5000 лик довондан ўтди ва яна бироз ортга қайтди, давлат бормии ўзи Ўзбекистонда?

    Кеча АҚШ долларининг Ўзбекистон қора бозоридаги қиймати 5000 сўмдан ошиб кетди. Яъни, 100 АҚШ долларига эга одам ярим миллион сўмни бозордан олиб қайтди. Аммо бугун эрталабдан бу миқдор 4650 сўмгача пастлади. Саррофлар валюта курси ўйнаши сабабларини тушунтириб бериша олаётгани йўқ. Айримлар эса бу ҳолни йирик валютафурушларнинг ўйини сифатида баҳолаяпти. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки эса 19 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботла...

  • 09:13Мисрда собиқ президент ўлимга маҳкум қилинганда Туркия Президенти дарғазаб бўлганди, Миср олти нафар исломчини қатл қилиш билан жавоб берди

    “Ҳаракат” агентлиги ҳам хабар қилганидек, Ҳусни Муборак режими қулагандан кейин, 2012 йилда Миср президенти бўлиб сайланган ва роппа-роса бир йидан кейин ҳарбийлар таарфидан ағдарилган Муҳаммад Мурси Миср суди тарафидан ҳарбийлар ҳукуматига қарши зўравонликлар уюштиришдан ташқари, ҳокимиятда бўлган пайтида давлатнинг яширин ҳужжатларини чет эллик истиҳборат органларига, хусусан, Эрон органларига беришда айбланиб, аввал 20 йиллик қамоққа маҳкум қилинганди. Аммо, шу йилнинг 16 май куни жазо ўлимга...

  • 08:04Бечора Россия: Путин мақтаниш билан, русларнинг фазовий ракета ва кемалари қулаш билан овора

    Бир неча кун аввал Россиянинг транспорт фазовий кемаси Халқаро Фазовий Станция аъзоларига озоқ-овқат ва ва турли техник жиҳозлар етказиб бериш учун Бойқўнғур касмодромидан ракета билан фазога чиқарилган эди. Аммо, номаълум сабаблар билан кема назорат остидан чиқиб кетди ва охир-оқибатда ерга қулаб тушди. 16 май куни яна ўша Боқўнғур космодромидан Мексиканинг сунъий йўлдошини ўзида ташиган ракета фазога отилди. Аммо, бир неча дақиқадан сўнг ракета портлаб кетди ва Байкал кўли атрофида бир ерга ...

17 May 2015
  • 19:51Украинада декоммунизация қонунлари кучга кирди, Ўзбекистон ҳам шундай қилиши керак ва қилади

    Бу мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари Президент Петр Порошенконинг матбуот котиби Святослав Цеголкога асосланиб хабар тарқатишларича, давлат раҳбари декоммунизация (нокоммунистлаштириш) қонунунлари деб аталётган 4 та қонунни имзолаган. Мана шу қонунлар: - Украинадаги коммунистик ва национал-социалистик (нацистик) тоталитар режимларни қоралаш ва уларнинг рамзларини пропаганда қилишни тақиқлаш. - 1917-1991 йилларда ҳукм сурган тоталитар режимларга оид репрессив органларнинг архивларини очиш...

  • 11:16Нью-Йорк фондлар биржаси барқарор, АҚШ иқтисоди мустаҳкам экан, Марказий Банк нимадан қўрқмоқда?

    Сўнги ойларда Нью-Йорк фондлар биржаси/бозорининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси 18 минг атрофида бир оз зиг-заг билан барқарор бўлиб турибди. Масалан, кечагина тамом бўлган ҳафтаниннг сешенба куни Dow Jones 200 поғанага тушиб кетди, аммо пайшанба куни ўзини тиклаб олди. Ҳафтанинг озирги куни, яъни жума куни биржа бекилганда Dow Jones индекси 18273 да тўхтади. Яъни, тарихий рекорд бўлган 18289 га яқинлашди. Dow Jones индексининг юқори даражадаги барқарорлиги – АҚШ иқтисоди иқтисодий криз...

  • 10:04Меҳнат муҳожирлари масаласида Европа Россиянинг йўлига ўтадими? Ўтади, дейди Абдураҳим Пўлат

    Ривожланган давлатлар ривожланмаган давлатлардан келадиган мардикорларга, расмий тил билан айтсак, меҳнат мухожирларига муҳтожлиги энди яшириб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Дунёнинг бир қатор қашшоқ мамлакатлари, Ўзбекистон ҳам уларнинг ичида, ривожланган ёки ўртача ривожланган (Туркия, Россия ва Қозоғистон каби) мамлакатларда мардикорлик қилаётган ватандошларининг юбораётган пули били билан оёқда турибди. Энди ҳамма биладики, ривожланган ва ўртача ривожланган мамлакатларда меҳнат муҳожирлари учун...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону