20 May 2015
09:26 - АҚШдаги ноҳукумат ташкилотлари шарманда бўлган кун (Тузатилган вариант)
АҚШдаги ноҳукумат ташкилотлари мусулмон мамалактларида дин эркинлиги бузилаётгани ҳақида дод-вой қилиб, турли ҳисоботлар эълон қилишни яхши кўришади. Аммо, ўзлари дин эркинлиги нималигини тушунишмайди. Қолаверса, қоррупция ботқоғига ботган бу ташкилотлар 20 асрда қолиб кетиб, 21 асрнинг реалликлари ҳақида ўйлашмайди ҳам.

Хўш, дин эркинлиги нима ўзи? Ислом динига кўра, давлат исломий бўлиши керак, шариат қонунлари жорий қилиниши керак, аёллар иккинчи даражали одам сифатида эркакларнинг орқасида юриши керак, охир-оқибатда бутун дунё исломни қабул қилиши керак, ҳар бир эркак 3 тагача хотин олиш ҳаққига эга, пайғамбаримиз бу поғонадан ҳам ўтишни ўзига маъқул кўрган.

Бундай дин эркинлиги учун курашиш аҳмоқлик эмасми? АҚШдаги гўёки ноҳукумат ташкилотлар шундай дин эркинлиги учун курашаётганлари – бу мамлакат ҳам инқирозга қараб кетаётганининг нишонаси эмасми? Яхши ривожланиб, аммо ўзгариб бораётган даврнинг чақириқларига жавоб беролмасдан орқага кетган давлатлар тарихда бўлган. Энг яхши мисол - Юнонистондир.

Мен, дейди “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат, яқинда АҚШ Президенти Барак Обамага ёзган хатимда шу муаммоларни ҳам тилга олиб, Юнонистон мислолини алоҳида урғулаган эдим. Барак Обама менга миннатдорчилик хати юборган бўлса ҳам, амалда нима ишлар қилиниши ҳали номаълум. Мен дунёнинг энг мудҳиш диктатураларидан бири деб тан олинган Ислом Карим режими билан курашаётган одамман. Энди бир камим АҚШдагилар билан курашишми? На илож, керак бўлса, улар билан ҳам курашишга тайёрман.