Кундалик хабарлар - 17 July 2015
20:44Августда “во” бўлади, иситиш тизимининг нархи ошади
Бугунги маҳаллий газеталар Тошкентда 1 августдан иситиш тизими учун тўланадиган ҳақ миқдори 8 фоизга оширилиши ҳақида хабар қилди. Маълумотга кўра, иситиладиган квартиранинг ҳар бир квадрат метри учун айни пайтда 941 сўм 14 тийин тўланаётган бўлса, 1 августдан бу нарх квадрат метри учун 1019 сўм 59 тийин қилиб белгиланган. Пойтахтда монопололист бўлган “Тошиссиқсувқуввати” ширкати нарх ошишига изоҳ бермаган. Тошкентда коммунал хизматлар нархи шу йилнинг 15 майида қимматлаган эди. Шунга қарама...
19:51Ўзбекча ҳайитолди масхарабозча хабарлар: Ярим йилда Ўзбекистонда ЯИМ 8 фоизга ортган, GM-Uzbekistan эса автомобиллар ишлаб чиқаришни 6,5 фоизга камайтирган
Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари бугун “Ўзавтосаноат” акционерлик компаниясига асосланиб, аммо ҳеч қандай таҳлилсиз, тарақатган хабарларида айтилишича, бу йилнинг биринчи ярмида GM-Uzbekistan 119 минг 412 автомобиль ишлаб чиқарибди. Ўтган йилнинг шу даврида бу рақам 127 минг 700 бўлган экан. Яъни, автомобиллар ишлаб чиқариш 6,5% камайган. Қўғирчоқ ўзбек журналистлари қилмаган таҳлилни биз қилайлик, дейди мухбиримиз. Аввалари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, 2008 йилда АҚШ...
17:39Руслар ғазабда: Одесса ҳокими Михаил Саакашвили Россия фуқароси Мария Гайдарни ўз ўринбосари қилмоқчи
Украина ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, Одесса ҳокими, собиқ Гуржистон президенти Михаил Саакашвили ўзига ўринбосар қилиб, ҳозирда марҳум, аммо ўз пайтида Россия Бош вазири ҳам бўлган, Россия иқтисодида тарихий ислоҳатлар ўтказган машҳур Егор Гайдарнинг қизи Мария Гайдарни тайинламоқчи. У Одесса ҳокимиятида ижтимоий соҳани бошқаради. Мария Гайдар Украина фуқаролиги беришни сўраб Президент Петр Порошенкога ариза ҳам берибди. Россия сиёсатчилари ғазабга келганларини гапириб ўтириш...
17:23Қирғиз фашистлари АҚШ ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисини мукофотлаганидан ғазабларини тўхтатолмаяптилар
15 июлдаги хабаримизда Қирғизистонда яшайдиган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровга АҚШ Давлат Департаментининг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус мукофоти берилиши Қирғизистон ҳукуматининг ғазабини келтиргани, Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида бу воқеа Қирғизистондаги миллатлараро тинчлик ва муросанинг мустаҳкамланишига қарши қаратилган, ғаразли мақсадда қилинган ҳаракат деб баҳоланганини билдирган эдик. Қирғизларнинг 24.kg Интернет нашрининг бугунги хабарида айтилишича, Қирғизисто...
07:43АҚШда яна исломий теракт, Муҳаммад Юсуф Абдулазиз 4 ҳарбий денгизчини ўлдирди
Кеча кечқурун Теннеси штатининг Чаттануга шаҳрида 24 ёшли Муҳаммад Юсуф Абдулазиз АҚШ ҳарбий флотининг 4 аскарини отиб ўлдирди, унинг ўзи ҳам отиб ўлдирилди. Бу йигит Қувайтда туғилган, лекин болалик йилларидаёқ ота-онаси уни АҚШ олиб келишган, у шу ерда катта бўлиб, техник университетни ҳам битирган экан. АҚШ Президенти Барак Обама бу воқеани тез ва яхшилаб текширишга ваъда берди, Адлия вазири Лоретта Линч текширишни Федерал Истиҳборат Бюросига топширди. Мудофаа вазири Эштон Картер эса, бу т...
- 02:26Францияда иссиқ туфайли 700 киши ўлди, Ўзбекистонда статистика борми?
Шу йилнинг 29 июнидан 5 июлгача бўлган давр ичида Францияда 700 киши айнан иссиқ ҳаво ҳарорати туфайли ўлибди. Бу ҳақда Франция Соғлиқни сақлаш вазири Марисоль Турен Le Figaro нашрига маълум қилди. Бу кўрсаткич иссиқ ҳаводан одатий ўлиш даражасидан 7 фоиз кўпроқни ташкил қилмоқда. Туреннинг айтишича, иссиқ ҳаво туфайли шифокорларга 1 минг 460 марта мурожаат қилинган, бу эса одатий даражадан 10 баробар кўпроқни ташкил қилмоқда. Айнан шу айтилган кунларда Франция ҳудудида бўлган ўзбекистонл...
- 01:22Марокашдаги масжиддан Қадр кечаси сичқон чиқди: 80 киши жароҳат олди, Минор масжидида тинчлик
Mоrocco World News номли интернет нгашрининг ёзишича, Марокашнинг Касабланка (ад-Дорул Байда) шаҳридаги масжидидан сичқон чиқиши тиқилинчга сабаб бўлди ва 80 дан ошиқ намозхон жиддий тан жароҳати олишди. Ҳодиса Қадр кечасини ўтказиш учун юзлаб кишилар йиғилган пайтда содир бўлди, ваҳима эса, сичқон шу ердаги аёллардан бирига сакраганидан сўнг бошланди. Юзага келган тиқилинчда 81 киши жабрланиб, уларнинг 70 таси касалхонага ётқизилди. Бир ҳомиладор аёлнинг оёғи икки жойидан синибди. Ўзбекистонд...
23:14Ўзбекистон Россиядан ҳарбий вертолёт сотиб олди
РИА Новости агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон “Россия вертолётлари” холдинги битта Ми-8МТВ-1 вертолётини харид қилди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” таркибига кирувчи “Махсус авиацион ишлар авиакомпанияси” томонидан эксплуатация қилинадиган учоқ ҳарбий инструкциялар асосида қўлланилади ва у махсус авиацион ишларда фойдаланилади. Ҳарбий вертолёт учун “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати 12.7 миллион АҚШ доллари тўлаган. Вертолёт 1997 йили махсус авиацион ишлар ўтказиш учун ташкил қилинган шўъба их...
22:32Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши ярим йилда 8,1 фоизга тенг бўлганмиш
Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси бўлиб ўтган ва унда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари кўриб чиқилган. Қабул қилинган 2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурларини амалга ошириш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Маълум бўлишича, биринчи ярим йиллик якунлари бўйича Ялпи Ички Маҳсулотнинг ўсиши 8,1 фоизни ташки...
- 21:51Ўзбекнинг бугунги аҳволи: Россияда икки мардикоримиз вино бочкасига тушиб ўлди
Россиянинг Анапа шаҳрида икки ўзбекистонликнинг фожиали ўлими муносабати билан маҳаллий прокуратура томонидан меҳнат муҳофазаси талабларининг бузилишига оид жиноят иши қўзғатилди. Маълум бўлишича, Юровка қишлоғида яшаб, вино қуювчи базада ишлаётган 20 ва 23 ёшли икки нафар ҳамюртимиз шу йилнинг 4 июлида 54 тонна суюқлик сиғдирадиган контейнерни тозалаётган пайтда спирт буғларидан заҳарланиб ўлган. Улар ҳужжатсиз ишлаган ва бошқа мардикорларимиз сингари ҳимоя воситаларига эга бўлмаган. Айни п...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шокиров Муминжон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведенияЧитать дальше...