17 July 2015
20:44 - Августда “во” бўлади, иситиш тизимининг нархи ошади
Бугунги маҳаллий газеталар Тошкентда 1 августдан иситиш тизими учун тўланадиган ҳақ миқдори 8 фоизга оширилиши ҳақида хабар қилди. Маълумотга кўра, иситиладиган квартиранинг ҳар бир квадрат метри учун айни пайтда 941 сўм 14 тийин тўланаётган бўлса, 1 августдан бу нарх квадрат метри учун 1019 сўм 59 тийин қилиб белгиланган. Пойтахтда монопололист бўлган “Тошиссиқсувқуввати” ширкати нарх ошишига изоҳ бермаган.

Тошкентда коммунал хизматлар нархи шу йилнинг 15 майида қимматлаган эди. Шунга қарамай нархлар яна оширилмоқда. Ислом Каримов 1991 йилги сайловдан сўнг “Августгача чиданглар, августда ҳаммаси во бўлади” дея бош бармоғини кўрсатганди. Ўшандан бери ҳар йили августда “во” бўлади, нархлар ошади.