17 July 2015
17:23 - Қирғиз фашистлари АҚШ ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисини мукофотлаганидан ғазабларини тўхтатолмаяптилар

15 июлдаги хабаримизда Қирғизистонда яшайдиган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровга АҚШ Давлат Департаментининг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус мукофоти берилиши Қирғизистон ҳукуматининг ғазабини келтиргани, Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида бу воқеа Қирғизистондаги миллатлараро тинчлик ва муросанинг мустаҳкамланишига қарши қаратилган, ғаразли мақсадда қилинган ҳаракат деб баҳоланганини билдирган эдик.

Қирғизларнинг 24.kg Интернет нашрининг бугунги хабарида айтилишича, Қирғизистон ҳукумати бу воқеага ўз муносабатини кўрсатиш мақсадиди АҚШ-Қирғизистон ўртасида 1993 йили имзоланган ҳамкорликни осонлантириш ҳақидаги шартномани бир тарафлама бекор қилиш ниятини очиқлабди. Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдиев эса, кеча АҚШнинг элчиси Ричард Майлзга Азимжон Асқаровнинг мукофотланиши хусусида норозилик нотаси топширибди.

Хуллас, қирғиз фашизми ҳаддидан ошмоқда. Бунинг олдини на БМТ, на Ғарб, на бошқаси ололади. Бунинг олдини Ўзбекистон ва ўзбеклар олиши керак. Тўғри, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими ҳукумронлик қилар экан, бундай нарсани кутиб бўлмайди. Аммо, Ўзбекистоннинг ўзбек зиёлилари, миллатпарварлари қаерда? Нега улар овоз чиқаришмайди?