16 July 2015
21:51 - Ўзбекнинг бугунги аҳволи: Россияда икки мардикоримиз вино бочкасига тушиб ўлди
Россиянинг Анапа шаҳрида икки ўзбекистонликнинг фожиали ўлими муносабати билан маҳаллий прокуратура томонидан меҳнат муҳофазаси талабларининг бузилишига оид жиноят иши қўзғатилди. Маълум бўлишича, Юровка қишлоғида яшаб, вино қуювчи базада ишлаётган 20 ва 23 ёшли икки нафар ҳамюртимиз шу йилнинг 4 июлида 54 тонна суюқлик сиғдирадиган контейнерни тозалаётган пайтда спирт буғларидан заҳарланиб ўлган.

Улар ҳужжатсиз ишлаган ва бошқа мардикорларимиз сингари ҳимоя воситаларига эга бўлмаган. Айни пайтда суриштирув ишлари давом этмоқда.