16 July 2015
23:14 - Ўзбекистон Россиядан ҳарбий вертолёт сотиб олди
РИА Новости агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон “Россия вертолётлари” холдинги битта Ми-8МТВ-1 вертолётини харид қилди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” таркибига кирувчи “Махсус авиацион ишлар авиакомпанияси” томонидан эксплуатация қилинадиган учоқ ҳарбий инструкциялар асосида қўлланилади ва у махсус авиацион ишларда фойдаланилади.

Ҳарбий вертолёт учун “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати 12.7 миллион АҚШ доллари тўлаган. Вертолёт 1997 йили махсус авиацион ишлар ўтказиш учун ташкил қилинган шўъба ихтиёрига берилибди. Маҳаллий матюуотнинг ёзишича, бўлинма паркида Ми-8МТВ-1 русумидаги 7 вертолётни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва йўловчи вариантларидаги Ан-2 самолётлари мавжуд экан.