Кундалик хабарлар - 22 July 2015

  • 18:06Туркия ҳам ички уруш арафасида: Курдлар Суручда террорист тарафидан ўлдирилган миллатдошлари учун турклардан қасд олиш ниятидалар

    Туркиянинг Сурия билан чегарадош ва аҳолиснинг асосий қисми курдлар бўлган Шонлиурфа вилоятининг Суруч тумани марказида бутун Туркиядан келган бир гуруҳ курд ёшлари Сурияга ИШИДга қарши у ердаги курдлар билан бирга урушиш учун кетиш ниятларини эълон қилаётган мажлисларида портлаш юз бергани, 30 дан ортиқ одам ўлиб, 200 дан ортиқ киши яралангани ҳақида 20 июлда хабар берган эдик. Текширишлар аниқ кўрсатибдики, ўзи билан бомбани портлатган – Шонлиурфанинг ғарбидаги қўшни Адиёмон вилоятида яшайд...

  • 15:35Қизиқ: Ислом Карим ташқи қарзимиз йўқ деганди, Россия ҳукумати эса Ўзбекистоннинг $865 млн қарзини кечирмоқчи

    Русларнинг “Новости” Агентлиги хабар қилишича, бугун Россия Федерацияси ҳукумати Ўзбекистоннинг 865 млн долларлик қарзидан воз кечиш бўйича қонун лойиҳасини Давлат Думасига жўнатадиган бўлди. Бу масала Давлат Думасида кўрилаётган пайтда Молия вазирининг ўринбосари Сергей Сторчак ҳукуматнинг расмий вакили вазифасини бажаради. Хабарда айтилишича, ўтган йилнинг декабрь ойида Россия ва Ўзбекистон тарафидан имзоланган ўзаро молиявий талаб ва мажбуриятларни ҳал этиш келишувида Россия Ўзбекистонн...

  • 08:16“Правый Сектор” (Ўнг қанот) ҳаракати қутурмоқда, Украинада ички уруш хавфи ортмоқда

    Донбассда руслар билан урушда етакчи роль ўйнаётгани иддао этилаётган “Правый Сектор” (Ўнг қанот) номли ҳаракатга тегишли қуролли кучлар уюшган маҳаллий контрабандист гуруҳ билан, яна иддаоларга кўра, контрабанда соҳасини ўз қўлига олиш учун Запарожье вилоятининг Мукачева шаҳарчасида урушга киргани, бир неча одам ўлгани, Ички ишлар вазирлиги қўшинларининг қуролни ташлаш ҳақидаги буйруғига бўйсунмаган “Правый Сектор” ҳукуматга ҳам бўйсунмаслигини намойиш қилгани ҳақида 12 июлдаги хабар берган эди...

  • 07:38Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисининг мукофотланишидан ғазабга тушган Қирғизистон ҳукумати АҚШ билан Келишувни денонсация/бекор қилди

    АҚШ Давлат Департаменти 2010 йил июнь ойида қирғиз фашистлари тарафидан ўзбекларнинг қирғин қилиниши вақтида инсоний мардлик кўрсатган ва қирғизлар тарафидан умр бўйи қамоққа ташланган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровга инсон ҳуқуқлари бўйича махсус мукофоти бергани ҳақида 15 июлда хабар берган эдик. Бундан ғазабга келган Қирғизистон ҳукумати, маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кеча кечқурун эълон қилинишича, АҚШ билан 1993 йилда Вашингтонда имзоланган ўзаро ҳамкорликни енгиллаштириш бўй...

21 July 2015
  • 13:43Европа Иттифоқи русларнинг пропагандасига қарши рус тилида контрпропаганда телеканали яратмоқчи

    Польша ташқи ишлар вазири Гжегож Схетинга асосланиб тарқатилган хабарларда айтилишича, Польша ва Голландия русларнинг пропагандасига қарши русча телеканал яратиш ташаббуси билан чиқиб, бу ишга ҳамма ЕИ мамлакатларини қўшилишга чақирдилар. Гап янги лойиҳа ҳақида кетмоқда, дейди Гжегож Схетин, бу лойиҳанинг мақсади пропаганда эмас, Шарқий Европа ва Россияга ҳамда бошқа мамлакатлардаги озчиликни ташкил қилувчи рус гуруҳларига яхшилаб текширилган ҳақиқий хабарларни етказишдир. Бундай лойиҳа амалга...

  • 02:33Саудия қироли Каъбани чеченларнинг ҳаромийларига очибди

    Рус ахборот воситаларининг хабарига кўра, Саудия Арабистони қироли Салман ибн Абдулазиз ал Сауд чечен миллатини русларга сотган, ҳозир Чеченистоннинг раҳбари ҳисобланадиган Рамзон Қодировнинг оиласига мусулмонларнинг муқаддас Каъбасига кириш учун рухсат берибди. Рамзон Қодиров Каъбага кириш рухсатини ўзи учун эмас, онаси учун Саудия Арабистони қиролидан олибди, аммо рухсат учун мурожаатни қиролнинг ўғли, шаҳзода, ҳозир Саудиянинг Мудофаа вазири Муҳаммад бен Салман орқали қилибди. Хабарларга к...

  • 01:16Икки ўзбек Россия ҳудудига юк вагонига яшириниб кирди

    Россия матбуотининг ёзишича, мамлакатнинг Зауралье минтақасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси электропоезднинг юк вагонида Россия ҳудудига ноқонуний киришга уринган. Полиция томонидан ҳибсга олинган бир эркак ва аёл шу йилнинг январида Россиядан депортация қилинган бўлиб, ҳозир улар қайтадан Россияга кирмоқчи бўлганлар. Энди Ўзбекистон фуқаролари бу қилмишлари учун олти йилгача Россия қамоғида ўтиришлари мумкин.

20 July 2015
  • 22:51Ўзбекистонда ёшларнинг талабаликка интилиш даражаси кучлими?

    Ўзбекистон Давлат тест маркази маълумотига кўра, мамлакатда бугунгача 548 231 нафар абитурентнинг ҳужжатлари олий ўқув юртларига қабул қилинди. Бу - бир талабалик ўринга 9,47 номзоди курашмоқчи эканлигини англатади. Ўтган йили 543 274 нафар абитурент ҳужжат топширган эди. Бир жойга сал кам 10 киши даъвогар эканлиги кўрсатмоқдаки, ўзбек ёшлари орасида илм олишга интилиш даражаси юқори. Аммо, ҳақиқий аҳволни тўғри баҳолаш учун Ўзбекистондаги олий ўқув юртларда қанча жой борлигини аҳоли со...

  • 22:21Туркияда ўлимчи террорист 30 кишини ўлдирди, яраланганлар 200 дан кўп. ИШИД бу ерга ҳам келдими?

    Туркиянинг Сурия билан чегарадош ва аҳолиснинг асосий қисми курдлар бўлган Шонлиурфа вилоятининг Суруч тумани марказида бир гуруҳ ёшлар Сурияга ИШИДга қарши у ердаги курдлар билан бирга урушиш учун кетиш ниятларини эълон қилаётган мажлисларида портлаш юз берди, 30 дан ортиқ одам ўлди, 200 дан ортиқ киши яраланди. Туркия Президенти Ражаб Эрдўғоан ва Бош вазири Аҳмад Довудўғли бу терактни қораладилар, Президентнинг топшириғи билан текширувлар бошланди. Ҳозирча ҳеч қандай аниқ маълумотлар йўқ. Л...

  • 21:46Яхши хабар: ЎМТРК раҳбарларидан бири ишдан олинди, қамалиши ҳам мумкин

    Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Олим Тошбоев лавозиидан четлатилди. У шу йилнинг 1 июлида Президент Ислом Каримнинг Қашқадарёга сафари тафсилотларини ёритишда қовун туширгани, тўғрироғи, президентнинг маҳаллий фермер даласидаги интервьюсинин пурмаъно қисмларини таҳрир қилишда янглишгани айтилмоқда. Бундан ташқари Президент девонининг Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган текширувларда МТРК тизимида катта талон-тарожликлар аниқланган. Филология фанлари номзоди ...