Кундалик хабарлар - 02 May 2016

  • 19:22Тошкентда Кремлнинг топшириғи билан “Барҳаёт полк” тадбирлари ўтказилади

    Ўрисларнинг “Новости” агентлигига кўра, 9 май куни Тошкентда илк марта “Барҳаёт полк” тадбири ўтказилади. Агентлик, 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан уруши йилларида ҳалок бўлганлар хотирланадиган мазкур маросимни ўтказиш учун шаҳар ҳокимияти рухсат бергани ҳақида ёзган. Маълумки, “Барҳаёт полк” тадбири Россия ташаббуси билан бир қатор давлатларда 4 йилдан бери ўтказиб келинади. Тадбир иштирокчилари қўлларига Улуғ Ватан урушида иштирок этган қариндошларининг суратларини кўтариб, намойишдан ўти...

  • 13:25Абдураҳим Пўлат: Қолоқликдан чиқолмаётган мусулмонларимизга баъзи нарсаларни Интернетда ўргатишга ҳаракат қилдим - 2 ва 3

    2. Кимдир Фейсбукда Ўзбекистондаги Ислом уламоларни танқид қилиш билан шуғулланадиган саҳифа очибди. Аммо, фикрлари шунчалик ибтидоийки, маслаҳатлар беришдан ўзимни тўхтатолмадим. Мана ўша маслаҳатларим: Ҳа, ҳозир Ислом уламолари мавжуд режимнинг ялтоқ ва маддоҳларидир. Аммо, руслар келмасдан аввал улар мустақил эдилар-ку. У пайтдаги давлатлар исломий эди-ку, феълан уламоларнинг қўлида эди-ку. Аммо, айнан ўша пайтда ҳам Марказий Осиё, қолаверса, бутун Ислом дунёси энг қолоқ ва қашшоқ минтақа ...

  • 13:05Абдураҳим Пўлат: Қолоқликдан чиқолмаётган мусулмонларимизга баъзи нарсаларни Интернетда ўргатишга ҳаракат қилдим - 1

    1. Ўзини Аброр Абдураҳмонов даб атаган одамнинг Фейсбуда саҳифаси бор экан. У ердаги ўта ибтидоийликни кўриб, унга қуйидагича дарс беришга ҳаракат қилдим. Аброр Абдураҳмонов! Бу ерга биринчи марта тасодифан кириб қолдим. Кўринишидан бу сенинг шахсий сайтинг, қайсибир бир миллатнинг мақолида айтилгандек, номи улуғ - супраси қуруқ. Авваламбор айтай, сен эшитмаган бўлсанг керак, Алишер Навоий исмли улуғ шоиримиз бўлган. Унинг шундай сўзлари бор: "Одам эрсанг демагил одами, ониким йўқ халқ ғамидан...

  • 11:29Туркия: 1 май куни шарқда ПКК ва ИШИДчилар терактлар уюштирар экан, ғарбда анархистлар масхарабозлик қилдилар

    Туркиянинг шарқий қисми ростакам уруш ичида десак бўлади. Курдларнинг Ғарб тарафидан ҳам террористик деб топилган ПККчилари ҳар куни қон тўкмоқалар, ўзлари ҳам қонга ботмоқдалар. Кеча улар асосан курдлар яшайдиган Диёрбақир вилоятида икки бомбали ҳужум уюштирдилар. 1 аскар ўлди, 23 нафари ярадор бўлди. Бундай терактлардан кейин Туркия ҳарбийлари одатда катта операция ўтказадилар ва ўнлаб террористларни йўқ қиладилар. Бу гал ҳам шундай бўлиши шубҳасиз. Ғозиантеп вилояти Хавфсизлик Хизмати Бошқар...

01 May 2016
  • 12:07Москвада бугун иккита байрам: православлар Пасхаси ва сал кам атеистларнинг Халқаро меҳнаткашлар бирдамлиги куни

    30 апрелдан 1 майга ўтар кечаси насронийларнинг руслар ҳам ичида бўлган православ оқими чормихланиб ўлдирилган Исо пайғамбарнинг тирилиш ва отаси Худонинг олдига учиб кетиш куни бўлган Пасхани нишонладилар. Пасха ҳали ҳам дин тарафидан ишлатиладиган ой-қуёш каландари бўйича нишоналаниши сабабли, ҳозир амалда бўлган григорян календари бўйича ҳар йили турли кунларга тўғри келади. Бугун у 1 майга тўғри келишининг қизиқ тарафи шундаки, айнан бугун бир маҳаллар сал кам атеист ҳисобланадиган сўлчи...

  • 05:52Бирликчи ва эзгуликчи Исроил Ризонинг онаси Маҳбуба ая вафот этди

    Кеча “Бирлик” Партияси ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё вилояти ташкилотлари раиси Исроил Ризонинг онаси Маҳбуба ая 84 ёшида оламдан ўтди. Ўзбекнинг Исроилдек фарзандини дунёга келтирган, уни миллатимиз ичида камдан кам бўлган Ҳақиқий Ўзбек қилиб тарбиялаган, фарзанди мавжуд режимнинг босими остида қолган кунларда доимо унинг ёнида бўлган Маҳбуба ая ва у каби онахонлар тарихимизда қолишлари аниқ. Марҳума ая бугун эрталаб тупроққа берилади. Сафдошимиз ва дўстимиз ...

30 April 2016
  • 14:18АҚШ иқтисодида нима бўлмоқда? Нью-Йорк фондлар биржасида-чи? Ўзбеклар нима қилади?

    Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индексини феълан АҚШ иқтисодининг кўрсатгичи сифатида ҳам қабул қилиш мумкин. Нимага? Чунки, Dow Jones индекси АҚШдаги энг катта 30 ширкат акцияларининг ўртача нархидир. Иқтисоднинг аҳволи яхши бўлса, акцияларнинг нархи ортади, ёмон бўлса тушади. 2015 йилнинг ўрталарида 18 минг атрофида бўлган бу индекс йилнинг иккинчи ярмида асосан тушиб борди. Тўғри, тушиш зиг-загли эди, аммо ойлар бўйлаб тушиш давом этди, 16 мингдан пастга туш...

  • 12:35Давлатлараро масхарабозлик: Тожикистонда насл-насабни русча шаклда кўрсатмаслик қонунлаштирилмабди, тавсия қилинибди. Ўзбеклар нима қилишади?

    Шу йил 19 март куни эълон қилинган “Тожикистонда чақалоқларга ёт исмларни қўйиш тақиқланди, Ўзбекистонда ҳам тақиқланиши керакми?” номли хабаримизда бу мамлакат президенти Имомали Раҳмон “Оила кодекси”га тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги фармони билан дунёга келаётган тожик болаларига миллий маданиятга ёт исмлар қўйишни, боланинг насл-насабини кўрсатиш учун русларнинг “-ов” ва “-ич” сингари қўшимчаларидан фойдаланишни, қариндошлар ўртасидаги н...

  • 09:16“Ҳаракат”га исми кўрсатилмаган ўқувчимиздан келган Ислом Каримни тўнтаришга уриниш билан боғлиқ хат ва “Ҳаракат”нинг таҳлили

    Исми кўрсатилмаган ўқувчимизнинг хати: Каримов ва унинг шериклари истеъфога чиқиши шарт. Вақт келди. Aссaлoму Aлaйкум. Кeчa Ўзбeкистoн Oлий Кeнгaшининг сoбиқ дeпутaти Шуҳрaт Нусрaтoв oзoд қилингaни ҳaқидa oммaвий axбoрoт вoситaлaри oрқaли хaбaр тoпдим. Oзoдлик рaдиoси бу ҳaқдa эшиттириш бeрди. Ундa Шуҳрaт Нусрaтoв Пaрлaмeнтнинг 7 сeссиясидa сўзлaгaн нутқининг aудиo шaкли эшиттирилди. Миллий Xaвфсизлик Xизмaтини шaxсaн бир oдaмгa, яъни Кaримoвгa бўйсинaдигaн қoнунни қoрaлaб чиққaн эди Нусрaтo...

  • 07:44ЗОМИН ПРОКУРОРИ БЕКТОШ СОИПОВ ПРЕЗИДЕНТ СИЁСАТИНИ САБОТАЖ ҚИЛМОҚДА! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №7, 25.04.2016)

    Ўзбекистон Республикаси Президенти 2010 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида сўзлаган “Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш - устувор мақсадимиздир” номли консепцуал маърузасида фуқаролик жамияти вакилларининг роли ҳақида батафсил гапирган. Президент фуқаролик жамияти барпо этишнинг асосий шартларидан бири фуқаролик жамияти вакилларига эркинлик бериш, нодавлат, ноҳукумат ташкилотлари фаолият...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону