Кундалик хабарлар - 21 August 2017
22:10Долларнинг расмий курси қимматлади, реал курс мўътадиллашмоқда
Бугун Ўзбекистон Марказий Банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Бугунги курс ўтган ҳафтадагисига нисбатан 27 сўм 94 тийинга кўп бўлиб, 4182 сўм 30 тийинни ташкил қилади. 1 евро қиймати эса 31,66 сўмга ошиб, 4927 сўм 15 тийин деб белгиланди. Ўзбекистон "қора бозор"ида доллар курси бир ҳафтадирки, тушиб-кўтарилиб турибди. Бугунга келиб эса сал мўътадиллаша бошлади: 7800-7900 сўм.
21:36Асака заводи фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бечора Асаками?
Асакадаги GM-Uzbekistan заводида автомобиль ишлаб чиқариш 22 августдан 11 сентябргача тўхтатилади. Заводнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси тарқатилган хабарга кўра, завод фаолиятининг тўхтатилишига “йиллик профилактика ишлар"нинг бошланиши сабаб бўлганмиш. Режага мувофиқ, автомобиль заводида "профилактик кўрикдан ўтказилиб, асосий ва ёрдамчи асбоб-ускуналарга тўлиқ техник хизмат кўрсатилади, завод қолдиқлари тафтиш қилинади, коммунал хўжалик ва коммуникация тармоқларида таъмирлаш ишлари...
20:13Самарқанд шаҳрида янги ҳоким: Эски Раҳимов ўрнига янги Раҳимов! Бечора Ўзбекистон!
Бугун халқ депутатлари Самарқанд Шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилиб, шаҳарга Фурқат Раҳимов ҳоким этиб тайинланган. Унинг ўрнида бўлган Воҳид Раҳимов эса, шу вилоятининг Пахтачи туманига ҳоким қилиб улоқтирилган. Булардан ташқари, Самарқанд вилоятидаги яна 5 туманга янги ҳокимлар тайинланибди. Бундай ўзгаришниннг сабаби нима эканлиги ҳақида хабарларда бирон нарса дейиш унутилибди. Нима қилибди, халқнинг ўзи ҳам бундай нарсалар билан қизиқмайди...
17:33АҚШдаги Техас Университетида “оқлар устунлиги”нинг рамзи бўлган яна бир ҳайкал кечаси олиб ташланди, аммо мусулмонларга қарши кайфият ортаверади
Reueters агентлиги, маҳалий вақт билан саҳар соатларида тарқатган хабарига кўра, бугун кечаси Техас штатининг пойтахти Остин шаҳридаги Университетда “оқлар устунлиги”нинг рамзларидан бири ҳисобланадиган ҳайкал олиб ташланган (расмда). Ҳайкал аввалдан эълон қилинмасдан кечаси олиб ташланишининг сабаби – ҳайкалнинг олиб ташланишига қарши чиқадиганлар бўлиши мумкинлигидан қўрқишдир. Аввалги хабарларимиздан маълумки, шу йил 12 августда АҚШнинг Виржиния штатидаги Шарлотсвилл шаҳарч...
17:24Бечора Ғарб: Австралия Бош вазири исломий терактларни тўхтатиш планини таклиф қилди. “Ҳаракат”: Таклиф бир тийинга қиммат, аслида Исломни ўзгартириш керак
Reuters Агентлиги ҳозиргина тарқатган хабарда айтилишича, Австралиянинг Бош вазири Малкольм Тернбулл аҳолини ҳар қандай террордан, жумладан, автотранспорт ёрдамида ўтказилаётган террористик хавфлардан қутқариш учун янги план тақдим қилибди. Бу хабар билан боғлиқ икки нарсани урғуламоқсимиз. Биринчиси, Ғарб “терроризм” деганда “ислом терроризми”ни назарда тутаёгани шубҳасизлигидир. Иккинчиси, биз Ғарб деганда, Европа, Шимолий Америка ҳамда Япония, Жанубий Корея ва Авcтрaлияни назарда тутаётган...
10:35Абдураҳим Пўлат: Одамий эрсанг демагил одами,... ёки ўзбекларнинг сўнги 50 йилда янада тубанлашгани (2-чи қисм)
(Бу тарихий мақола бу кунларда ёзилмади. Уни 2-3 йил аввал бошлаб, 16 саҳифасини ёзгандан кейин, шунчалик ишим кўплигидан, уни ҳатто унутибман. Шу кунларда уни тасодифан компютердаги архивимда кўриб қолиб, ўзим ҳам ҳайрон қолдим. Унинг 6 варағини “Ҳаракат” сайтига 14 августда қўйган эдим. Мана унинг сайтимиздаги адреси - http://harakat.net/news/?id=21003. Яна вақтим бўлмасдан, бугунгина унинг кейинги 6 варағини қараб чиқдим ва сайтимизга қўймоқдаман.) 3. “БИРЛИК” ХАЛҚ ҲА...
08:19Реакция Алишера Илхамова на брехню ответственнога работника првительства Узбекистана Нажмиддина Тураходжаева по поводу заграничного паспорта
Один из наших читателей прислал нам мнение некого Алишера Илхамова на идиотские высказывания директора Государственного Центра Персонализации (ГЦП) при Кабинете Министров Узбекистана Нажмиддина Тураходжаева о необходимости заграничнего паспорта в Узбекистане. Утверждается, что текст, который мы решили опубликовать здесь, взят из персональной страницы Алишера Илхамова в Фейсбуке. Вот этот текст: * * * Наконец, директор Государственного центра персонализации (ГЦП) при Кабинете Министров Узбекиста...
07:17Швеция 106 ёшдаги афғонистонлик Ўзбекни депортация қилмоқчи, уни Ўзбекистон қабул қилиши керак
Туркиядаги отатуркчиларнинг ”Жумҳурият” газетаси хабар қилишича, Швециянинг Қочқинлар Бюроси дунёнинг энг қария қочқини деса бўладиган 106 ёшли афғонистонлик Бибиҳа Ўзбекни шу мамлакатда қолиш талабини рад этиб, уни Афғонистонга депортация қилиш қарори олибди. Афғонистоннинг Қуддус шаҳридан ўтган йили Хорватия орқали Швецияга келиб, қочоқ мақоми олиш ва бу мамлакатда қолиш учун ариза берган Бибиҳа Ўзбек энди бу ердан Афғонистонга ҳайдалиши керак. “Ҳаракат”нинг фикрича, ...
15:42Яшасин улуғ Лениннинг ишини давом эттираётган Шавкат Мирзиё! Аммо, ЎзАнинг хоинлигига нима деймиз?
Ўзбекистоннинг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА бугун шундай ёзибди: “Бугун эрта тонгдан кимдир кўчаларни супуряпти, кимдир ариқларни тозаламоқда, яна биров дарахтларга шакл бериш билан банд. Хуллас, шу элнинг фарзандиман деган инсон борки, хайрия тадбиридан четда тургани йўқ.” Аммо, бу ерда янглишлик бор. Улуғларнинг улуғи Владимр Ленин ҳаммани субботникка чақириш билан чекланмаган, ўзи субботникка чиқиб, елкасида хода ташиганку, бизда нима бўлмоқда?. Нима, бизнинг улуғимиз Шавка...
07:22Нурсултон Назарбой Акмола вилоятига бориб нима қилди ва Шавкат Мирзиё нима қилган бўларди?
Казинформ Агентлиги хабар беришича, кеча Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Акмола вилоятидаги Бурабай поселкасига бориб, мамлакат минтақаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва давлат программаларини амалга ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилишда Сенат раиси, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, Президент маъмурияти раҳбари ва унинг ўринбосарлари, вилоятлар ҳамда Остона ва Олмата шаҳар ҳокимлари, давлат марказий органларининг раҳабарлари иштирок этдибдилар. Бу ерда давл...