Кундалик хабарлар - 18 August 2014
22:45Мўйноқ дунёнинг энг даҳшатли жойлари рўйхатида
АҚШдаги энг катта хабар агентликларидан бири бўлган Fox (ўзбекчасига - Тулки) Интернетдаги сайтида дунёнинг энг қўрқинчли (ёки, даҳшатли) жойларининг рўйхатини эълон қилибди. Рўйхатга 11 жой киритилган. Бунинг биз учун қизиқлиги – 7-чи ўринга Мўйноқ қўйилганидир. Аслида, бу жойларни қўрқинчли дейиш ҳам унчалик тўғри бўлмайди. Бу жойларда тарихда ростдан ҳам қурқинчли воқеалар юз берган бўлса ҳам, ҳозир улар билан фақат туристлар қизиқади. Масалан, биринчи ўринда Мексиканинг Қўғирчоқлар ороли ...
19:30АҚШ “Ироқ Левант Исломий Давлати”ни 15 марта ҳаводан бомбалади, унинг матбуот котибини жаҳон террористи деб эълон қилди
Бугун АҚШнинг ҳаво кучлари “Ироқ Левант Исломий Давлати” (ИЛИД) номли қуролланган террористик гуруҳнинг Ироқдаги позицияларини 15 марта бомбаладилар, дейилади Reuters Агентлигининг хабарида. Давлат Департаменти ИЛИДнинг лидерларидан бири, айни замонда, матбуот котиби Абу Муҳаммад ал-Аднанийни жаҳон террористи деб эълон қилибди. У энди БМТнинг Ал-Қоидага қарши киритиллган санкциялари остига тушадиган шахс ҳисобланади. Қизиғи шундаки, АҚШ ИЛИДнинг Ироқдаги энг катта тўғони Мусул атрофида бомбал...
17:28Аҳмоқ ҳам ишонмайдиган хабар: Ўзбекистонда 17 млн киши шанбаликка чиққанмиш
Мустақилликнинг 23 йиллиги муносабати билан ҳар доимгидек Ўзбекистон режими хашар номи остида умумдавлат коммунистча субботник/шанбалик эълон қилган эди. Ортиқча эътиборга лойиқ ҳам бўлмаган воқеа. Шанбалик якшанба кунига тайинлангани ҳам муҳим эмасди. Аммо, Ўзбекистондек давлатнинг расмий ахборот агенитлиги бўлган ЎзАнинг бу воқеа хусусида тарқатган ёлғон хабари диққатимизни ўзига тортти. Нимамиш, бутун мамлакатнининг ҳамма бурчакларни тозалаш, ободонлаштириш, очиғини айтсак, ялаб-ювқаш ишлари...
- 15:31Луганск шаҳрининг бир қисми озод қилинди
Сўнгги дақиқаларда Киевда тарқатилган расмий қисқа хабарларга кўра, Украина қўшинлари рус сепаратис-террористлари қўлида бўлган Луганск шаҳрининг бир қисмини озод қилишди. Хабарда шаҳарнинг қайси қисми ва қанча қисми озод қилингани айтилмайди, шаҳар туманларидан бирининг милиция милиция бўлими расмий ҳукумат қўлига ўтгани айтгани урғуланади.
13:46Кечаси яна бир бозорда навбатдаги ёнғин юз берди
Бозорлардан бирида навбатдаги ёнғин юз берди, деб хабар тарқатишди ҳукуматнинг қўғирчоқ хабар воситалари. Хабарда қайси бозорнинг ёнгани эмас, навбатдаги бозорнинг ёнишига урғу берилгани диққатни тортади. Ички ишлар вазирлигининг ахборот хизмати Тошкент вилоятидаги ёғоч материаллари сотиш билан шуғулланадиган “Тахта бозор”да кечаси ёнғин чиққани, у тезда ўчирилгани, қурбонлар йўқ эканлигини билдирди. Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта аввал Тошкент халқа йўлида жойлашган Чинни бозорда ҳам ёнғин чи...
07:40Украина, Россия, Германия, Франция ташқи ишлар вазирлари Берлинда Украинадаги кризисни муҳокама қилдилар
Россия агрессорлик сиёсатидан воз кечмас экан, кризисдан чиқишнинг бирдан бир йўли – Украина жанубидаги сепаратист –террористларни куч билан нейтраллаштиришдир. Буни ҳамма тушунади, аммо ҳамма ўзини тинчликсевар, дипломатик йўллар тарафдори қилиб кўрсатиш ҳаракатидан ҳам воз кечмайди. Кеча Берлинда бу тўрт мамлакат ташқи ишлар вазирларининг учрашуви шундай ҳаракатлардан бири бўлиб, фойдаси бўлмаслиги аввалдан маълум эди. Айнан шундай бўлди ҳам. Россия ва Франция вазирлари Сергей Лавров ва Лор...
- 07:10Ўшда Россия ва Қозоғистонга кетадиган мардикорларни ўқитишмоқда, “Бирлик” кўп йиллар аввал Ўзбекистонда шундай қилишни таклиф қилганди
Жанубий Қирғизистон ўзбекларининг пойтахти Ўшда Россия ва Қозоғистонга кетмоқчи бўлган маҳнат муҳожирлари учун махсус машғулот ўтказиб, уларни одам савдоси билан шуғулланувчилар қўлига тушиб қолмаслик учун нималар қилишга ўргатишибди. Машғулот Қирғизистон Меҳнат, Миграция ва Ёшлар вазирлигининг Ош шаҳар бошқармаси тарафидан ташкил қилинган. Маълумки, нолегал меҳнат муҳожирлари хафли одамларнинг қўлига тушиб, паспортсиз ва пулсиз қолишини қўяверинг, улар қулга айлантирилишлари ҳам мумкин, дейди ...
02:44АҚШда бир қора танлининг ўлдирилиши катта намойишларга сабаб бўлди, қирғизлар 300 ўзбекни қирғин қилинганда ўзбек миллати оғзини ҳам очмаган
9 август куни бир дўконда ўғрилик қилингани иддао этилаётган ва полицияга қаршилик кўрсатган 18 яшарли қора танли йигит Майкл Бровн Миссури штатининг маркази бўлган Сан-Луис шаҳри яқинидаги Фергусон шаҳарчасида 28 яшарли оқ танли полис офицери Даррен Уилсон тарафидан отиб ўлдирилган эди. Ўшандан бери АҚШнинг бир қатор шаҳарларида асосан қора танлилардан иборат бўлган гуруҳларнинг норозилик намойишлари бўлди. Баъзи жойларда, хусусан, Сант-Луисда намойишлар тартибсизликларга ҳам айланиб кетди. ...
- 01:46Ўзбекистон банкларининг ғариб аҳволи ҳақида
2 йилча аввал Ўзбекистондаги ҳамма банкларнинг устав капиталларининг йиғинидиси Қозоғистонга нисбатан 10 баравар кам эканлигини бу икки мамлакатнинг расмий манбаларига асосланиб кўрсатиб берган эдик. Яъни, иқтисодимизнинг кучи Қозоғистондан 10 баравар кам, ўртача ойлик 8 баравар кам, банкчилик системасида ҳам 10 баравар орқадамиз. Ҳозир аҳвол қанақа? Молиявий масалаларга катта эътибор бериши билан маълум бўлган, аммо фақат рус тилида иш олиб борадиган uzdaily.uz сайти сўнгги кунларда баъзи...
00:41Қримда мусулмонларни таъқиб қилиш бошланди
Россия Қримни босиб олиши биланоқ бу ерларнинг ҳақиқий эгаси бўлган қримтатарларни таъқиб қилиш бошланганди. Қримтатарлар Халқ Мажлисининг фаолияти феълан тўхтатиб қўйилди. Қримтатарларининг миллий лидери Мустафа Жамилўғли ва Қримтатарлари Халқ Мажлисининг раиси Рефат Чубаровга Қримга кириш тақиқланди. Ҳозир улар Киевда яшашмоқда. Энди навбат мадрасаларга келибди. Қрим муфтиси ўринбосари Эсадуллоҳ Баиров krymr.com сайтига билдиришича, Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати Симферополь туманидаги 3 т...