17 August 2014
00:41 - Қримда мусулмонларни таъқиб қилиш бошланди

Россия Қримни босиб олиши биланоқ бу ерларнинг ҳақиқий эгаси бўлган қримтатарларни таъқиб қилиш бошланганди. Қримтатарлар Халқ Мажлисининг фаолияти феълан тўхтатиб қўйилди. Қримтатарларининг миллий лидери Мустафа Жамилўғли ва Қримтатарлари Халқ Мажлисининг раиси Рефат Чубаровга Қримга кириш тақиқланди. Ҳозир улар Киевда яшашмоқда.

Энди навбат мадрасаларга келибди. Қрим муфтиси ўринбосари Эсадуллоҳ Баиров krymr.com сайтига билдиришича, Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати Симферополь туманидаги 3 та мадрасада тинтув ўтказиб, улардан бирида тақиқланган китоблар топибди. Бу китоблар Россияда “экстремистик адабиёт” деб эълон қилинган экан.

Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, ҳукумат Қрим мусулмонларини қўрқитиб қўйиш сиёсатини бошлади.