Кундалик хабарлар - 14 August 2014

  • 01:17Туркия президенти Абдуллоҳ Гул лавозимидан айрилиш муносабати билан қабул маросими ўтказди

    Кеча кечқурун Туркия президенти Абдуллоҳ Гул турмуш ўртоғи Ҳайринисо Гул билан бирликда лавозимидан айрилиши муносабати билан, расмий тил билан айтсак, қабул маросими ўтказибди. Табиий, бу ерга давлатнинг ҳамма расмийлари, улар қаторида, жорийдаги Бош вазир, 2 ҳафтадан кейин президентлик курсисига ўтирадиган Ражаб Эрдўғон ва турмуш ўртоғи Эмина Эрдўғон бор эди. Расмий партия раҳбарлари, парламент депутатлари, элчилар ҳам шу ерда бўлишган. Бу маросимдан хабар қилишга арзийдиган биттагина нарса б...

13 August 2014
  • 23:11Муҳожиротда ўзбекнинг тириги тугул ўлиги ҳам хор... Эй ўзбеклар бу аҳволдан чиқишни ўйланг, ичимиздан чиққан ҳаромийлардан қутилинг, “Бирлик” ва “Ҳаракат”дан ўрганинг!

    Ўтган кунги хабарларимизда Россиядаги Яҳудийлар мухтор вилоятида содир бўлган автоҳалокатда 5 нафар ўзбек муҳожири вафот этгани ҳақида хабар қилгандик. Бугун “Озодлик” радиоси муҳожирларнинг яқинларига таяниб маълум қилишича, автоҳалокатда нобуд бўлган ўзбекистонлик 2 муҳожирнинг жасади ҳужжат йўқлиги боис аэропортдан чиқарилмаяпти. Наманган вилоятининг Чуст туманидан экани аниқланган марҳумлардан 2 нафари 8 йилдан буён ҳужжатсиз Россияда яшаб келгани аниқланган, дейилади хабарда. ...

  • 22:22Тожикистонда 7 нафар ўзбек терроризмда айбланиб, узоқ муддатга қамалди

    Марказий Осиё Янгиликлари Агентлиги хабарига кўра, Тожикистон Республикаси Олий суди кеча 7 нафар этник ўзбекни Жиноят Кодексининг терроризга оид моддари бўйича, 18 йилдан 22 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилди. Улар Тожикистоннинг Турсунзода туманида қарийб ярим йил аввал Тожикистон Алюминий Компаниясини портлатиш учун тайёргарлик кўришда айбланиб, ҳибсга олинган экан. Тўрабой Равшанов, Абдуллажон Раҳимов, Асқарали Бўриев, Азамат Абдуллоев, Толиб Шодиев, Аҳмаджон Мажитов ва...

  • 21:04Ёз чилласи ўтди, лекин саратоннинг тафти пасаймаяпти

    Шу кунларда мамлакатимизнинг Фарғона водийсидан бошқа вилоятларида ҳаво ҳарорати Сельсий шкаласи бўйича +43 дан юқори бўлмоқда. Ёз чилласи чиққанига қарамай, ҳаво ҳароратининг бу тариқа сақланиб қолиши кўпам рўй беравермайдиган ҳодисалардан биридир. Аммо метеорологларимиз 15-18 август кунлари ҳаво ҳароратининг бироз пасайишини ваъда қилишмоқда. Мамлакатимиз шимоли ва воҳ вилоятларида ҳаво ҳарорати 35 даражагача пасаяди ва 18 августдан бошлаб, яна кўтарила бошлайди.

  • 17:30Лондонда ҳалол фоҳишахона очилганди, Тожикистонда аёллар учун “Леди такси” очилармиш, балки, иккаласи бир нарсадир

    Тожикистон ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, бу мамлакатдаги Asian Express Transport ширкати аёллар ҳайдайдиган ва фақат аёлларни ташийдиган “Леди такси” хизмати очмоқи эмиш, чунки, қайсидир мусулмон мамлакатларида бу каби хизмат аллақачон бор эмиш. Ҳаёлга биричи бўлиб келадиган савол - бу ширкатнинг эгалари Ислом Уйғониш Партиясининг фаоллари эмасмикан? Бўлиши ҳам мумкин, бўлмаслиги ҳам. Чунки, “Леди такси” ёки “Ҳалол такси” ниқоби остида таксида фо...

  • 16:07Эрон аслли Мариям Миразахоний математика бўйича Филдс мукофотини олган биринчи аёл бўлди

    1936 йили канадалик олим Жон Филдс томонидан таъсис этилган бу мукофот ҳар 4 йилда бир марта Халқаро Математиклар Конгрессида берилади. Бу йилги Конгресс Сеулда ўтди. 1977 йилда Теҳронда туғилиб, Гарвард Университетида таҳсил олаган ва ҳозир Стэнфорд Университетининг профессори бўлган Мариам Мирзахонийга бу мукофот комплекс геометрия бўйича ишлари учун берилибди. Бу йилги Филдс мукофотлари франциялик Артюр Авила, АҚШлик Манджул Бхаргава (ҳинд бўлса керак) ва буюкбританиялик Мартин Хайрерга ҳ...

  • 15:13Даҳшат: Бокуда президент қароргоҳи олдида эр-хотин ўз-ўзини ёқди, ўзбек ёқмайди

    Бугун эрталаб 39 ёшли Элчин Алимурадўғли ва унинг 32 ёшли хотини Жаля Салахова президент Илҳом Алиевнинг қароргоҳи олдида устиларига бензин қуйиб, ўзларини ёқиб юбордилар, дейилади contact.az сайтидаги хабарда. Маълум бўлишича, уларнинг Сумгаитдаги уйларини бузиш ҳақидаги ҳокимият қарори суд тарафидан бекор қилинишига қарамасдан, уйни бузишиб ташлашибди. Ҳеч ким уларнинг дод-войига қулоқ солмагач, бечора эр-хотин ўзларини ёқишдан бошқа чора топишолмабди. Президент қароргоҳининг қоровуллари ўтн...

  • 14:29Россия Украинанинг жанубига гуманитар ёрдам юборди, аммо у ёрдам фақат гуманитарми?

    Владимир Путин Украинанинг жанубини Қрим каби босиб олса, Ғарбнинг санкциялари яна ҳам ортишидан қўрқиб, биров террорист, биров жангари деб айтаётган Луганск-Донецкдаги ўз одамларини қўллаб-қувватлаш учун турли йўллар қидириш билан овора. У аввал Украина жанубига тинчликсевар кучлар ниқоби остида ўз армиясини киритмоқчи бўлд. Ғарбдан келган кескин огоҳлантиришлар уни тўхтатди. Энди у гуманитар ёрдам ниқоби остида бир нарсалар қилишга уринмоқда. Ғарб сиёсатчиларини қўйиб туринг, аввал “Қиз...

  • 07:26Нима қилиш керак: Давлат мулкини хусусийлаштириш, Ислом Каримни ўқиш учун АҚШга ёки Қозоғистонга юбориш керак

    Ҳа, Ислом Каримни иқтисоднинг асослари, азларига ўргатиш учун Қозоғистонга юборсак ёмон бўлмайди. Мана биттагина мисол. 2012 йилнинг 14 декабрида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой ўз халқига “Қозоғистон -2050 Стратегияси” номли мактуб билан мурожаат қилар экан, жумладан шундай дейди: “Бизга кенг кўламли хусусийлаштиришнинг иккинчи тўлқини лозим. Бу осон иш бўлмайди, чунки давлат ва бозор ўртасида маъсулиятни қайтадан тақсимлаш керак бўлади. Иқтисодий ўсишнинг юксак тезли...

12 August 2014
  • 22:52Ислом Карим давлат ташрифи билан Хитойга кетади. Нимага давлат ташрифи?

    Шу йилнинг 19-20 август кунлари Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Хитой президенти Си Цзиньпиннинг таклифига кўра давлат ташрифи билан мазкур мамлакатга кетади. Бу ҳақда «Синьхуа» давлат ахборот агентлиги хабар тарқатди. Маълумотларга кўра, Ислом Карим расмий Пекин билан ўзаро сиёсий-иқтисодий, савдо ва маданий алоқаларни риожлантиришга қаратилган масалаларда музокаралар ўтказади. Шунингдек, халқаро муаммолардаги ўзаро позициялар, ташкилотлардаги шериклик масалаларини муҳокама қилади. Асл...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону