Кундалик хабарлар - 22 August 2014

  • 06:21Ўзбекистон Хитой билан 6 млрд долларлик шартномлар имзолабди, қандай шартномалар?

    Ислом Каримнинг Хитойга қилган икки кунлик сафарининг биринчи куни ҳақидаги хабарларда икки мамлакат ўртасида 6 млрд долларлик шартномалар имзолангани айтилди. Иккинчи куни Ислом Карим Шэнси вилоятига турист сифатида боргани ҳақидаги хабарларда эса, унинг қайси ҳожатхонага борганидан ташқари ҳамма нарса тилга олинди. Хўш, нима сабабдан 6 млрд долларлик шартномаларга доир ҳеч қандай тафсилотли маълумот йўқ? Ўзбекистоннинг Давлат Бюджети 11 млрд доллар атрофида эканлигини ҳисобга олсак, 6 млрд до...

  • 03:33Туркияда янги Бош вазир ким бўлиши эълон қилинди. Энди нима бўлади? Ўзбекистон қаерда бўлади?

    Бу мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари яқинда бўлиб ўтган сайловларда ғолиб чиққан бўлса ҳам, ҳали президентлик курсисига ўтирмаган Ражаб Эрдўғон ўз ўрнига Бош вазир қилиб, ҳозирги Ташқи ишлар вазири Аҳмат Довудўғлини (расмда у Ражаб Эрдўғони билан қучоқлашмоқда) тайинламоқчи эканлигини эълон қилдилар. Табиий, феълан Туркия давлатининг лидери бўлган Ражаб Эрдўғонниннг баёнотига асосланиб эълон қилдилар. Ражаб Эрдўғон ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партиясининг раиси эди, энди партиядаги...

21 August 2014
  • 06:32Барак Обама 21 асрда ўзини “Ислом давлати” деб айтаётганларга жой йўқлигини айтди, Исломга жой борми ўзи?

    Ўзини Халифалик деб эълон қилган “Ироқ Левант Исломий Давлати” номли террористлар гуруҳи тарафидан америкалик журналист Жеймс Фоулининг бошини кесиб қатл этиши муносабати билан кеча расмий баёнот берган АҚШ президенти Барак Обама жуда жиддий ва қаттий сўзлар гапирди. Мана унинг баъзибир сўзлари: “Ўзини Ислом давлати деб айтаётган террорист гуруҳлар учун 21 асрда жой йўқ... Бу касаллик дунёга тарқалмаслиги учун йўқ қилиниши керак.” АҚШ президенти Жеймс Фоулини ўлдирганларга жиддий сигнал берд...

  • 02:36Украина президенти Порошенко россиялик ҳамкасби Путинга навбатдаги шапалаоғини урди, Мустафа Жамилевни қримтатарлар иши бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлади

    Бу мамлакат президенти Петр Порошенко қримтатарларининг миллий лидери Мустафа Жамилев, тўғрироғи, Мустафо Жамилўғлини қримтатарларининг ишлари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлади. Бу – Порошенrониннг мақтовга сазовор қадамларидан яна биттасидир. Гап шундаки, руслар Қримда Мустафа Жамилевниннг ўғлини қамоққа ташлаб, отасини Владимир Путин билан учрашишга мажбур қилаётганларини Мустафа Жамилевнинг ўзи эълон қилган эди. Мустафа Жамилев ўғлининг ҳеч қандай сабабсиз руслар тарафидан ҳибсга олин...

  • 01:06Исроил: Террористларнинг ёнида ким бор? Қатар, Туркия ва Эрон... Ўзбек қаерда?

    Бу давлатнинг Бош вазири Натаняхунинг “Араб дунёси ХАМАСга қарши, унинг ёнида фақат Қатар, Туркия ва Эрон бор” деган сўзларини айнан хабаримиз сарлавҳасидаги каби таҳлил қилиш мумкин. Натаняхунинг бошқа сўзлари ҳам муҳим: “ХАМАС бизни заифлади деб ўйламоқда шекилли, янглишади. Билсинларки, агар ХАМАС бизга ҳужум қилса, 7 баравар кўп куч билан жавоб берамиз.” Тан олиш керакки, Туркиянинг янги сайланган, аммо ҳали расмий курсига ўтирмаган президенти Ражаб Эрдўғон хато йўлд...

20 August 2014
  • 20:20Моя страна больна

    В конце июля российской писательнице Людмиле Улицкой была вручена Австрийская государственная премия по европейской литературе. Рассказ об этой церемонии в эссе для Der Spiegel писательница совмещает с размышлениями о текущем положении вещей в России и мире. "Торжественная часть начинается с австрийского гимна, - пишет Улицкая. - Все зрители встают, я тоже. Хорошо вам, австрийцы, думаю я с легкой завистью. Текст вашего гимна в 1947 году написала ничем не запятнанная поэтесса Паула фон Прерадо...

  • 19:57Украинада ҳукумат қўшинлари Луганск шаҳрининг каттагина қисмини қўлга олишди

    Раcмий хабарларга кўра, Луганск вилоятининг марказини рус сепаратист-террористлардан озод қилиш давом этмоқда. Ҳозир бу шаҳарнинг каттагина қисми ҳукумат қўшинлари назорати остига олингани айтилмоқда. Бу ҳақда журналистларга маълумот берган Украина Миллий Хввфсизлик ва Мудофаа Кенгашининг вакили Андрей Лисенко “террористлар оғир қуроллар ишлатишаётгани туфайли Луганск ва Донецкда ҳукумат қўшинлари учун қийинчиликлар” борлигини ҳам гапирди. Кўринишидан, Украина президенти Петр Порош...

  • 15:50Ангрен-Поп темир йўлининг ярми битибди, ишонамизми, ишонмаймизми?

    Тожикистон билан алоқалар ёмонлашгандан кейин Ўзбекистоннинг бошқа қисмларини Фарғона водийси билан бағлайдиган ва собиқ Ленинобод (ҳозир тикланган тарихий номи - Хўжанд) вилоятидан ўтадиган темир йўли ишлатилмайдиган бўлиб қолганди ҳисоб. Шундан кейин Ангрендан Попга бориш учун Қамчиқ девонидан ўтадиган йўлга эътибор кучайтирилди. 2013 йили махсус тоннел ва ундан ўтадиган темир йўл қуриш ҳам бошланганди. Бу темир йўл Хитойни Марказий Осиё ва у оқали бошқа Жанубий Осиё мамлакатлари билан боғлайд...

  • 14:13Тожиклар Москвада 100 минг кишилик митинг ўтказмоқчи, ўзбекларчи?

    “Тожик меҳнат муҳожирлари” номли ташкилот октябрь ойида Москвада муҳожирларни қуллардек ишатаётганларни жавобгарликка тортиш талаби билан 100 минг кишилик митинг ўтказмоқчи эканлиги ҳақида “Известия” газетаси хабар беради. Аммо, ҳали Москва ҳокимиятига ариза ҳам берилмаган. Бу ташкилотнинг раҳбари Каромат Шариповнинг айтишича, Москванинг 12 бозорида минглаб тожиклар феълан қулликда қолдилар, уларнинг ҳужжатларини олиб қўйишган, пул тўлашмайди, бозор ичидан чиқаришмайди. ...

  • 12:26Бельгияда кайфли мулозим Қатар маликасининг юз ниқобини суғуриб олди, иккаласи ҳам жазоланиши мумкин

    Huffington Post газетасининг Францияда чиқадиган франчузча версиясида берилган хабарда айтилишича, воқеа шундай бўлган. Брюссель ҳокимлигининг мулозими Жан-Мари Пир бир оз кайф билан кўчада кетаётганда, юз ниқобли 3 ёш аёл ундан қаергадир бориш йўлини сўрашибди. Жавоб ўрнига, Бельгияда ниқоб тақиқланганини айтган Жан-Мари Пир, сўраган аёлнинг ниқобини юзидан суғуриб олибди. У бироз қўполроқ ҳаракат қилган шекилли, ниқоб билан бирга у аёлнинг қулоғидаги зирак ҳам суғирилиб, қулоқ атрофи тирналиб...