Кундалик хабарлар - 20 August 2014

  • 11:40Ўзбекистон корхоналари ўз хизматчилари учун круиз саёҳатлар уюштириш кучига эгами?

    Халқаро корпоратив хизматлар бериш билан шуғулланадиган, маркази Буюкбританияда бўлган дунёда машҳур HRG (Hogg Robinson Group) ширкати 2 йил аввал Ўзбекистонда ўз бўлимини очгани (ёки Ўзбекистонда аввалдан бор бўлган Radius Travel ширкати унинг бўлимига айлангани) кўпчиликниннг эътиборидан четда қолган воқеа бўлганди. Эслатиб ўтамиз, “корпоратив хизмат” кенг маъноли тушунча, аммо номидан ҳам кўриниб тургандек, Radius Travel ширкати кўпроқ круиз саёҳатлар уюштириш билан шуғулланмоқчи кўринади. ...

  • 09:00Исломчи террористлар намойишкорона америкалик журналистнинг бошини олдилар

    “Ироқ Левант Ислом Давлати” (ИЛИД) номли терроистик гуруҳ кеча асли америкалик, аммо Франс Пресс агентлигида ишлаётган журналистнинг бошини намойишкорона танасидан жуда қилиб, воқеанинг видеофильмини Интернетта тарқатти. Жеймс Фоли исмли журналист 2012 йилнинг ноябрь ойида Сурияда ғойиб бўлган, кейинчалик у террористлар қўлида эканлиги ўртага чиққан Шу йилнинг ўрталарида бу террористик гуруҳ ўзини “Ироқ Левант Ислом Давлати”деб атади, Сурия ва Ироқда босиб олган ҳудудларини Халифалик деб эъло...

19 August 2014
  • 21:49Ислом Карим Пекинга омон-эсон етиб бориб, Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашибди

    Давлатнинг расмий ахборот агентлиги ЎзА жим турар экан, хабар бериш uzdaily.uz сайтига топширилганга ўхшайди. Бу сайт қисқа хабарида Ислом Карим хотини билан Пекинга етиб келганини айтилар экан, уни расмий қутлаш маросими Хитой парламенти биносининг олдида бўлгани ҳам таъкидланган. Иккала раҳбар хотинлари билан шу ерда ҳозир бўлишибди, давлат гимнлари ўйналибди. Кейин Ислом Карим ва Си Цзиньпин кейин икки томонлама муносабатлар ва халқаро масалалар бўйича суҳбатлашишибди. Бунинг кетидан, улар...

  • 19:30Офарин Нурсултон Назарбой: Бугун ЕИ Бош вазири Қозоғистон президентига телефон қилибди

    Казинформ агентлигининг хабаридан маълум бўлишича, бугун пешиндан кейин Еврокомиссия раиси Жозе Мануэл Баррозу, уни ЕИ Бош вазири дейиш мумкин, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбойга телефон қилиб, Қозоғистон-Европа муносабатларини муҳокама қилибди. Жозе Мануэл Баррозу шу йил 26 августда Нурсултон Назарбойнинг ташаббуси билан Минскда Божхона Иттифоқи саммити ўтказилишини қўллаб-қувватлаб, у ерга ўз вакилини юборишини ҳам айтибди. Бошқа хабарлардан маълумки, Минскдаги учрашувга Украина прези...

  • 19:16Ислом Карим бугун эрта саҳарда Хитойга жўнаб кетибди

    Давлатнинг расмий ахборот агентлиги бўлган ЎзА эрталаб соат 7 да тарқатган хабарга кўра, Ислом Карим Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 19 август куни давлат ташрифи билан Пекинга жўнаб кетди. Ташриф доирасида Хитой раҳбарияти билан учрашувлар чоғида ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболи муҳокама этиллиши, Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашилиши, шунингдек, томонларни...

  • 15:57Ўзбекларга яхши хабар: Россияликлар муҳожирларга тоқатлироқ бўлиб боришмоқда

    Рус ахборот воситалари Бутунроссия Жамоатчилик Фикрини Ўрганиш Марказининг (БЖФЎМ) маълумотларига асосланиб бугун хабар беришича, россияликларнинг бор-йўғи 27 фоизи миграцияни Россия учун хавфли деб ҳисоблашар экан. БЖФЎМ бу ҳақда шундай фикр билдиради: “Сўровномаларимиз натижларига кўра, россияликлар Россия учун энг катта хавф бошқа миллат вакилларининг Россияга оммавий шаклда кўчиб келиши деб ҳисоблашмоқда.” Бу фикрга қўшилиш қийин дейди “Ҳаракат” мухбири. Чунки охирги сўровнома натижаларин...

  • 08:20Эшитмадим деманглар, қиёмат куни маълум бўлди ҳисоб - 6 март 2880 йил

    АҚШнинг Теннеси штатидаги Университет олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, Ерга қараб жуда катта тезликда келаётган буюк астероид 2880 йилнинг 6 март куни планетамизга келиб урилиши ва Ердаги ҳаётни йўқ қилиши мумкин. Астероиднинг диаметри 1 километр атрофида бўлиб, Ерга қараб секундига 14,5 километр тезликда келмоқда. У Ерга урилса 45 минг мегатон тротил кучидаги портлаш бўлади, портлаш натижасида пайдо бўладиган цунами Ердаги оби-ҳавони ўзгартиради, одамзод йўқ бўлади. Аммо, олимлар 1950 DA но...

  • 07:13Германия: Туркия иттифоқчимиз, аммо дўст эмас, телефонларини яширинча тинглаш маъқулдир

    АҚШнинг махсус хизматлари ўзига иттифоқчи бўлган мамлакатлар раҳбарларининг телефонларини яширинча тинглаб боргани катта жанжал бўлмаса ҳам, ўзига яраша таранглик яратганди. Шу кунларда Германия ҳам шундай қилгани очилиб қолди, немислар бундай тинглашлар тасодифан бўлганини гапиришга мажбур бўлишди. Тахмин қилиш қийин эмаски, ҳамма Ғарб давлатлари бир-бирларини яширинча тинглашга ҳаракат қилишади, агарда бу нарса очилиб қолса, ўзларини оқлаш учун сабаблар ўйлаб топишади. Аммо, Туркия масаласи...

  • 01:56ШҲТга кирувчи давлатларнинг ҳарбий ўқув машғулотларида Ўзбекистон нимага йўқ?

    24-29 август кунлари Хитойнинг Чжужихэ полигонида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига кирувчи мамлакатларнинг бештаси - Қозоғистон, Хитой, Россия, Тожикистон ва Қирғизистон – иштирокида ҳарбий ўқув машғулотлари бўлади, дейилади Казинформ агентлигининг хабарида. 5 мамлакат ҳарбийлари тўпланиб бўлган Чжужихэда бугун оператив йиғилиш ўтказилибди (расмда), 2014 йилда ўтказилиши режалаштирилаётган ҳамма ҳарбий ўқув машғулотларига тайёрланиш масалалари муҳокама қилинибди. Бу ерга келиб бўлган ҳарбий отрядлар...

  • 01:08Қозоғистон, Россия ва Финландия президентлари Украинадаги кризисдан чиқиш йўлларини муҳокама қилишди, Ислом Карим қаерда?

    Қозоқларнинг Казинформ агентлиги Қозоғистон ва Россия президентлари Нурсултон Назарбой ва Владимир Путин кеча ярим кечаси телефон орқали гаплашиб, Украинадаги кризисдан чиқиш йўлларини муҳокама қилишганини билдирди. Икки кун аввал ҳам улар шу масала бўйича гаплашишгани ўша куниёқ хабар қилинганди. Кеча пешин соатларида Финландия президенти Саули Ниинистё ҳам Нурсултон Назарбой билан икки тарафлама муносабатлар билан бир қаторда Украинадига аҳвол ҳақида ҳам фикр алмашган экан. Қаранг, Қо...