18 August 2014
13:46 - Кечаси яна бир бозорда навбатдаги ёнғин юз берди
Бозорлардан бирида навбатдаги ёнғин юз берди, деб хабар тарқатишди ҳукуматнинг қўғирчоқ хабар воситалари. Хабарда қайси бозорнинг ёнгани эмас, навбатдаги бозорнинг ёнишига урғу берилгани диққатни тортади.

Ички ишлар вазирлигининг ахборот хизмати Тошкент вилоятидаги ёғоч материаллари сотиш билан шуғулланадиган “Тахта бозор”да кечаси ёнғин чиққани, у тезда ўчирилгани, қурбонлар йўқ эканлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта аввал Тошкент халқа йўлида жойлашган Чинни бозорда ҳам ёнғин чиққанди. Иккала ҳолда ҳам ёнғинга хавфсизлик қоидалари бузилгани сабаб бўлган экан. Табиий, мустақиллик куни яқинлашиб келар экан, бундай арзимаган воқеаларга ҳам эътибор кучаяди. Чунки, мавжуд режимнинг ўзи шу кунлардан бирон бало бўлмасин деб паника ичида ҳамма ёқни текшир-текшир қилмоқда.