Кундалик хабарлар - 28 July 2015
01:35ИШИД Ироқда яна 120 кишини қатл қилди, ислом ислоҳотларга муҳтож
Ироқ вилоятларидан бирининг ҳокими Асил ан-Нажафига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, ИШИДнинг жаллодлари Мосул шаҳрида 120 кишини ўлдирдилар. Бу сафар улар қурбонларнинг калласини кесишмаюди, бошларига ўқ отиб ўлдиришибди. Ўлдирилганлар Ироқ полициясининг офицерлари, армиянинг ҳарбий хизматчилари, сайлов комиссияларининг аъзолари ва турли сайловларда номзод сифатида иштирок этган одамлар экан. Одам ўлдириш авжига чиқиб бормоқда, оддий одамлар ичида ИШИДга нисбатан салбий муносабат...
01:04Нурсултон Назарбой Женевада ЖСТ Бош Кенгашида нутқ сўзлаб, ҳаммани Қозоғистонга инвестиция қилишга чақирди
Казинформ агентлиги Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой кеча Женевада Жаҳон Савдо Ташкилотининг Бош директори Роберто Азеведо билан учрашгани, кейин бу такилотнинг Бош Кенгашида нутқ сўзлаганини хабар қилди. “Ҳаракат”нинг аввалги хабарларидан маълумки, Қозоғистон ЖСТ билан унга аъзо бўлиш музокараларини муваффақиятли тамомлаган, энди уни ЖСТга аъзо бўлиши баъзи расмиятчиликларгагина боғлиқ бўлиб қолган эди. Нурсултон Назарбой ЖСТнинг бош қароргига келиши - ўша расмиятчилик доира...
00:40Freedom House жаҳон мамлакатларида эркинлик даражаси бўйича навбатдаги ҳисобатини эълон қилди, Ўзбекистон охирги ўринда
АҚШнинг дунёда машҳур ҳуқуқ ҳимоячи ташкилоти Freedom House (Озодлик Уйи) жаҳон мамлакатларида эркинлик даражасини кўрсатувчи анъанавий йиллик ҳисобатини эълон қилди. Бу йил жаҳон давлатлари минтақаларга бўлиниб берилган. Евросиё минтақаси собиқ Совет блокига кирадиган мамлакатлардан иборат, яъни Шарқий Европа ва собиқ СССР мамлакатларидан. Эркинликнинг энг юқори даражаси 1 билан, энг ёмонги 7 билан ўлчанган. Евросиёда энг эркин давлат мақоми 1,93 рейтингли Словенияга берилибди. Ундан кейинги б...
21:48Расман доллар курси яна кўтарилди, “қора бозор”да эса мўътадил
Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки 2015 йил 28 июлидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун жорий этиш мақсадида хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 4 сўм 96 тийинга қимматлашиб, 2 минг 575 сўм 18 тийинни ташкил этди. Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан ҳақиқий қийматини белгиловчи “қо...
21:08Халқ Демократик Партиясининг аҳмоқлари “инқилобий” масалани кўтармоқдалар
Шу йилнинг март ойида битган президентлик сайловларидан сўнг мавсумий уйқуга кетган сиёсий партиялар, хусусан, Халқ Демократик Партияси ўзининг борлигини омма ёдига солиб қўймоқчи шекилли, бугунги газеталарда коммунал хизмат тарифларнинг ўсишини танқид қилиб чиқди. Партия мутасаддилари тегишли ширкатлардан коммунал хизматлар тарифларининг иқтисодий асосланиши учун аниқ критерийлар белгилаб беришни талаб қилибдилар. Парламентнинг Қонунчилик Палатасидаги партия фракцияси аъзоси Акмал Умаралиев па...
20:34Куннинг латифаси: “Ўзбекистонда газлаштириш даражаси 90 фоиз!”
Ўзбекистонда газлаштириш даражаси 90 фоизга етди, деб баёнот берди “Ўзтрансгаз” ширкати. Бундан ташқари, барча ҳудудларда 13 605 834 та уй-жой, 80 912 та улгуржи истеъмолчи, яъни 4 964 та саноат корхонаси, 17 833 та маиший ва ижтимоий объект ҳамда 58 115 та якка тартибдаги тадбиркорга газ етказиб берилмоқда экан. Бундан ташқари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида аҳоли тарқоқ истиқомат қиладиган, табиий газ етиб бориши қийин бўлган тоғли ва чекка қишлоқ ҳудудларига суюлтириган газ еткази...
20:00Тошкентга АҚШ генерали келди, уни Ислом Карим қабул қилди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Марказий қўмондолиги бошлиғи, генерал Ллойд Остин билан учрашув ўтказилган. Бу ҳақда хабар қилган айрим веб нашрларга кўра, учрашувда Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг турли жиҳатлари ҳамда айрим минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинган. Мавҳум хабарда Ўзбекистон томонидан генерал билан айнан ким учрашгани ҳам айтилмайди, аксинча, бу ерда АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Памела Спратлен борлиги урғуланади. Кейин ёки олдин, АҚШ генералини Ислом Кар...
18:52Ўзбекистонда озиқ овқат саноати гуллаб-яшнамоқда, албатта, Ислом Каримнинг оқилона сиёсати туфайли
Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитасининг мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ошгани ҳақидаги рақамларини кўпиртириб мақолалар қилган маҳаллий газеталар бу ислоҳотларнинг бош омили Ислом Карим ва унинг буюк даҳоси эканига урғу беришган. Жаҳон иқтисодиёти киризиси даврида мамлакатни ўсиш билан олиб чиққан бу доно сиёсатчининг омилкорлиги туфайли мамлакатда гўшт консерваларини ишлаб чиқариш 3,2 баробарга, шакар ишлаб чиқариш 1,5 баробарга ошибди. Буни қарангки, айнан шу турдаги маҳ...
18:06Олмотада Мактaб ўқувчиларининг информатика бўйича Олимпиадаси бошланди, ўзбеклар борми?
Қозоқларнинг расмий Казинформ агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, Мактaб ўқувчиларининг информатика бўйича XXVII халқаро Олимпиадаси (IOI-2015) бугун Олмотадаги У.Жолдасбекова номли Талабалар Саройида тантанали маросим билан очилди. Икки кун давомида олимпиада қатнашчилари информатика ва информацион технологияларга оид масаларни ечиш, алгоритмик программалар ёзиш бўйича мусобақаларда қатнашишади, натижалар 1 август куни эълон қилинади. Қозоғистонданнинг ўзидан 4 киши қатнашаётган Олимпиада ...
- 17:32Хитой ҳам кризисга кирмоқда, иқтисодда пасайиш, фондлар бозорида чўкиш бор, яна Россия ва Ўзбекистонга ёмон бўлади
Reuters агентлиги Хитой фондлар биржасининг кўрсатгичи Shanghai Composite бир кунда 8,5% га ўпирилиб тушгани, бундай тушиш охирги 8 йиллик рекорд эканлигини хабар қилди. Бунинг сабаби сифатида Хитойнинг иқтисодида тушиш бўлаётгани, иқтисод сектори фаолиятининг кўрсатгичи - Бизнес Фаоллиги Индекси ҳам ўпирилиб тушгани билан изоҳланмоқда. Хитойда бизнес фаоллигининг тушиши Лондон ва Нью-Йоркдаги нефть биржаларида нефтнинг нархи тушишига ҳам сабаб бўлмоқда. Лондондаги биржада сотиладиган Brent мар...