Кундалик хабарлар - 31 July 2015

  • 17:17Совуқ уруш авжида: Львовда Украина-АҚШ ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтди

    Украина Мудофаа вазирлигининг фақат украин ва инглиз тилларида иш олиб борайдиган сайтида айтилишича, бугун Львов вилоятида Украина-АҚШ ҳарбий машғулолтлари тамомланди. Яна ўша сайтнинг хабарига кўра, Қора денгиз бўйидаги Мариуполь шаҳрида Украина ва ЕИнинг фуқаровий-ҳарбий ҳамкорлик маркази очилди. Маълумки, Мариуполь Донбассга қўшни бўлиб, руслар уни бир неча марта босиб олишга ҳаракат қилиб, қилолмагандилар. Бу иккиала хабар ҳам кўрсатмоқдаки, АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари Украинани Ро...

  • 08:18Европа Иттифоқи ҳам ислом терроризмининг илдизлари ислом динида эканлигини билмайдиганга ўхшайди

    Русларнинг ТАСС агентлигига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Европа Иттифлоқининг терроризмга қарши кураш координаторининг маслаҳатчиси Гюнтер Заблатниг Ярославль шаҳрида хавфсизлик хизмати раҳбарларининг 2 кунлик мажлисида нутқ сўзлаб, ЕИ ёшларни террористик ташкилотларга ёллашга қарши кураш программаси яратгани ва программа ишга тушиб бўлганини айтибди. Унинг айтишича, Европа давлатларидан қанча одам ИШИДга бориб қўшилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, лекин, уларнинг сони минглар била...

30 July 2015
  • 18:31Толибон ўзига янги раҳбар сайлабди, исми Актар Муҳаммад Мансур

    Reuters Агентлиги Толибоннинг номи келтирилмаган иккита ҳарбий қўмондонига асосланиб ҳозиргина хабар қилишича, Толибоннинг феълан марказига айланган Кветта шаҳрига яқин бир жойда бугун бу ташкилотининг Кенгаши (Шўроси) йиғлиб, Мулла Умардан кейин иккинчи шахс ҳисобланган Актар Муҳаммад Мансурни раисликка сайлабди. Бу икки қўмондондан Мулла Умарнинг ўлиб-ўлмаганлиги ҳақида сўралганда, улар “Янги раҳбар сайладикми, шундан хулоса қилаверинг” деб жавоб беришганмиш. АҚШ, Афғонистон ва По...

  • 09:47Исроил ўз ишғоли остидаги Ғарбий Соҳилда яҳудийларга 300 уй қуришга рухсат берди, АҚШ бунга қарши

    Исроил ҳукумати 1967 йилдаги уруш пайтида босиб олинган, аммо БМТнинг 1948 йилдаги қарорига кўра Филистин давлатиники бўлиши керак бўлган ва Ғарбий Соҳил деб аталадиган ерларда яҳудийлар учун 300 уй қуришга рухсат берди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Исрол Олий Суди айнан шу ердаги икки бинони ноқонуний қурилгани сабабли бузиб ташлаш ҳақида қарор чиқарган эди. Ҳозир Филистин давлатининг маъмурий маркази ҳисобланадиган Рамаллаҳ шаҳридан 13 км узоқликда қуриладиган жой Исроилнинг по...

  • 08:18Бу ҳаётда яхши мўъжизалар ҳам бор: АҚШда 500 килоли аёл 420 килога озди

    АҚШнинг Техас штатида яшаган Майра Розалес исмли аёлнинг бошига тушган ишларнинг ўзи катта бир ҳикоя. Аммо, ҳикоянинг охири яхши бўлди. 4 йил ичида 11 марта амалиёт қилинган Майра 420 килога озди ва ҳозир унинг оғирлиги 80 кило. Бу ҳақдаги хабарларда Майра қандай қилиб 500 килоли ҳолга келгани эмас, бу ҳолдан қандай қутулишга эришганига урғу берилади. Расмда кимгадир интервью бераётган Майрани кўраяпсиз. Деворга эса, Майранинг 500 килоли пайтидаги фоторасми осилган. Ҳозир у 34 ёшда, семириш в...

  • 07:48Тожикистонга Россиядан ярим йилда 433 ўлик келтирилди, Ўзбекистонга минглаб келтирилмоқда

    Шу йилнинг биринчи ярмида Росииядан Тожикистонга 433 маҳнат муҳожирининг ўлиги келтирилди, дейилади тожикларнинг Asia-Plus сайтида. Уларнинг 19 таси ўлдирилган, 11 таси ўзини-ўзи ўлдирган, 232 таси турли касалликлар натижасида ўлган. Бу – ўтган йилнинг биринчи ярим йилида Россиядан келтирилган ўликлар сонидан 11 тага кўп экан. Тожикистон Меҳнат вазирлигининг маълумотларига кўра, Россияда 1,5 миллиондан кўпроқ тожикистонлик меҳнат муҳожири бор, дейилади хабарда. Ўзбекистондаги ҳукуматнин...

  • 07:18Вазирлар Маҳкамасида яна бир раҳбарлик ўрни яратилди

    Ўзбекистон ҳукумати таркибида маданий-гуманитар соҳалар бўйича ўринбосар лавозими таъсис этилиб, бу лавозим Президентнинг Давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келаётган Баҳодир Ходиевга топширилди. Бу одам аввал олий таълим вазири, сўнг маданият вазири бўлиб ишлаган. Сўнгги йилларда Президент девонида фаолият олиб бораётган эди. Қизиғи шундаки, конституциявий норма орқали белгиланиши назарда тутилган ҳукумат таркиби Президент Ислом Карим истаган пайтда ўзгартирилади. Масалан, аввал ҳукумат бошлиқл...

  • 01:24Россия Донбасс устида уриб туширилган Малайзия йўловчи учоғи бўйича халқаро трибунал тузиш қарорига вето қўйди

    Аниқроғи, кутилаётгандек, Малайзия учоғининг Донбасс устида уриб туширлаган Малайзия йўловчи учоғи бўйича халқаро трибунал тузиш қарорига БМТнинг Хавфсизлик Кенгашида вето қўйди. Қўрқмасдан айтиш мумкинки, шу билан Россия учоқ айнан руслар тарафидан уриб туширилди деган тахминларнинг тўғрилигини тан олди. Чунки, русларнинг бу ерда айби йўқлиги аниқ бўлса, трибунал тузишга қаршилик кўрсатишнинг маъноси нима эди? Бундай қарор олиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзосидан 11 таси овоз берибди....

  • 00:46Афғонистон билан чегара масалаларимиз муҳокама қилинибди, нега бу ҳақда руслар хабар қилди?

    “РИА Новости”нинг хабар қилишича, Афғонистон Президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ханиф Атмар Тошкентга келди ва 3 кунлик сафари чоғида Ўзбекистон-Афғонистон чегараси хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича музокаралар ўтказди. Хабар мазмунига кўра, томонлар умумий чегара хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ҳамкорлик қилишга келишиб олган. Афғонистоннинг элчихонаси расмий вакили бу мамлакат шимолида толибларнинг, шунингдек, “Ўзбекистон исломий ҳаракат...

29 July 2015
  • 22:44“Ҳаракат” журналини ҳам молиявий қўллаб-қувватлаган АҚШ ташкилоти Россияда тақиқланди ҳисоб

    Ўзбек тилида Абдураҳим Пўлат раҳбарлигида 1995-2008 йиллари аввал уч ойда бир, кейинчалик икки ойда бир чоп этилган илмий-сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқ ҳимоячиси “Ҳаракат” журнали маълум бир муддат АҚШнинг Миллий Демократик Фонди (National Endowment for Democracy - NED) томонидан ҳам молиявий ёрдам олиб, нашр этилган эди. Бу дунёда машҳур бўлган ташкилот Россияда ҳам жуда кўп ҳуқуқ ҳимоячиси ва ноҳукумат ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаб келгани ҳаммага маълум. Ҳозир Россия Ғарб билан ҳамк...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону