27 July 2015
21:48 - Расман доллар курси яна кўтарилди, “қора бозор”да эса мўътадил
Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки 2015 йил 28 июлидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун жорий этиш мақсадида хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 4 сўм 96 тийинга қимматлашиб, 2 минг 575 сўм 18 тийинни ташкил этди.

Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан ҳақиқий қийматини белгиловчи “қора бозор”да эса бир АҚШ доллари 4 минг 450 сўмга харид қилинмоқда. Долларга эҳтиёжманд киши уни 4 минг 480 сўмдан сотиб олиши мумкин. Бу кўрсаткич кейинги ўн кунликда анчайин барқарорлик касб этди.