27 July 2015
21:08 - Халқ Демократик Партиясининг аҳмоқлари “инқилобий” масалани кўтармоқдалар

Шу йилнинг март ойида битган президентлик сайловларидан сўнг мавсумий уйқуга кетган сиёсий партиялар, хусусан, Халқ Демократик Партияси ўзининг борлигини омма ёдига солиб қўймоқчи шекилли, бугунги газеталарда коммунал хизмат тарифларнинг ўсишини танқид қилиб чиқди. Партия мутасаддилари тегишли ширкатлардан коммунал хизматлар тарифларининг иқтисодий асосланиши учун аниқ критерийлар белгилаб беришни талаб қилибдилар.

Парламентнинг Қонунчилик Палатасидаги партия фракцияси аъзоси Акмал Умаралиев партиянинг сайловолди дастурига таянган ҳолда парламентнинг навбатдаги йиғилишида бу ҳақда баёнот берибди: “Тураржой ва коммунал хизматлар, хонадонларни эксплуатация қилиш бўйича хизматлари нархларининг ижтимоий асосларини кўтариш мақсадида коммунал хизматлар тарифларининг иқтисодий асосланиши учун аниқ критерийлар белгилаб бериш зарурдир!”.

Бундай инқилобий чақириқ билан чиққан ХДПчиларга кўра, табиий монополиялар етказиб берувчи корхоналарнинг бу борадаги масъулиятини ошириш халққа кўрсатилган хизматлар сифатини яхшилаш учун замин ҳозирлайди.

ХДПдаги аҳмоқлар Ўзбекистон иқтисодининг кучи бўйича Қозоғистондан 8 баравар орқада эканлигини, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишини билишмайди шекилли, унинг ўрнига коммунал хизмат тарифлари масаласини кўтаришибди.