28 July 2015
00:40 - Freedom House жаҳон мамлакатларида эркинлик даражаси бўйича навбатдаги ҳисобатини эълон қилди, Ўзбекистон охирги ўринда

АҚШнинг дунёда машҳур ҳуқуқ ҳимоячи ташкилоти Freedom House (Озодлик Уйи) жаҳон мамлакатларида эркинлик даражасини кўрсатувчи анъанавий йиллик ҳисобатини эълон қилди. Бу йил жаҳон давлатлари минтақаларга бўлиниб берилган. Евросиё минтақаси собиқ Совет блокига кирадиган мамлакатлардан иборат, яъни Шарқий Европа ва собиқ СССР мамлакатларидан. Эркинликнинг энг юқори даражаси 1 билан, энг ёмонги 7 билан ўлчанган.

Евросиёда энг эркин давлат мақоми 1,93 рейтингли Словенияга берилибди. Ундан кейинги баъзи давлатлар – Эстония (1,96), Латвия (2,07), Чехия (2,21), Польша (2,32), Литва (2,36).

Болтиқбўйи давлатларидан бошқа собиқ СССР мамлакатлари, табиий энг охирги ўринларда:

Гуржистон – 4,64
Украина – 4.75
Молдова – 4.86
Арманистон – 5,36
Қирғизистон - 5,93
Тожикистон – 6,39
Россия - 6,46
Қозоғистон – 6,61
Белорусия - 6,71
Озорбайжон – 6,75
Туркманистон – 6,93
Ўзбекистон – 6,93

Хуллас, Ўзбекистон Туркманистон билан ҳар доимгидек эркинлик масаласида охирги ўриндалар. Эски тос, эски ҳаммом. Дарвоқе, рейтинги 6 дан юқори бўлган ҳамма мамлакатларга мужассамланган авторитар режим мақоми берилган

Аввалари Freedom House дунё мамлакатларининг умумий рўхатини тузарди, Ўзбекистон ва Туркманистон Шимолий Корея ҳамда Африка-Осиёнинг бир қатор давлатлари билан бу рўйхатнинг охиридаги ўнталикка кирарди. Мана энди охирги иккиталикдамиз.