27 July 2015
20:34 - Куннинг латифаси: “Ўзбекистонда газлаштириш даражаси 90 фоиз!”
Ўзбекистонда газлаштириш даражаси 90 фоизга етди, деб баёнот берди “Ўзтрансгаз” ширкати. Бундан ташқари, барча ҳудудларда 13 605 834 та уй-жой, 80 912 та улгуржи истеъмолчи, яъни 4 964 та саноат корхонаси, 17 833 та маиший ва ижтимоий объект ҳамда 58 115 та якка тартибдаги тадбиркорга газ етказиб берилмоқда экан.

Бундан ташқари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида аҳоли тарқоқ истиқомат қиладиган, табиий газ етиб бориши қийин бўлган тоғли ва чекка қишлоқ ҳудудларига суюлтириган газ етказиб беришда ҳам узлуксиз таъминот даражасига эришилаётгани айтилмоқда. Жорий йилнинг якунига бориб режа бўйича 2 348 393 хонадонга суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган, дейди ширкат.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги эса айнан газ ва электр энергияси тақчиллиги туфайли юзага келаётган ички миграция, яъни мамлакат аҳолисининг Тошкентга оқиб келишига қарши тегишли қамал чораларини кўрмоқда. Ҳокимлик қарори билан прописка қилинмаган, пойтахтнинг қиёфасига мос келмайдиган қишлоқ одамлари миршаблар воситасида жойларга қувилмоқда.