Кундалик хабарлар - 08 January 2016
03:15“Ҳаракат” таҳририятидан: Ўзбекларни нима жин урмоқда, 1 йилда ФБдаги саҳифамизни 270 киши ёқтирган эди, охирги ҳафтада 28 киши ёқтирибди
“Ҳаракат” агентлигининг веб-сайти ва унинг ФБдаги саҳифаси ўз сафдошларимиз тарафидан бекитиб қўйилиб, сал кам бир йиллик танаффусдан кейин қайтадан очилганига 1,5 йилча бўлган бўлса ҳам, уни ҳар куни янгиланадиган қилганимизга 1 ойу 15 кун бўлди. Шу вақт ичида ФБдаги саҳифамизга бор-йўғи 221 киши “ёқтираман” деб белги қўйганди. Яъни, бир кунда биттадан ҳам “ёқтириман” белгиси қўйилмаган. Аммо, шуни ҳам биламизки, озгина пул ишлатиб ФБдаги саҳифани реклама қи...
01:22Бухоро ҳокими коррупцияга қарши уруш очибди, бундай аҳмоқлар бор экан Ўзбекистон ҳеч қачон одам бўлмайди
Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг йил якунларига оид сессияси ўтди ва унда вилояти ҳокими Муҳиддин Эсонов коррупцияга қарши уруш очгани, биргина 2015 йилнинг ўзида вилоядаги 20 дан ортиқ юқори мартабали амалдорни ишдан бўшатиб, жавобгарликка торттирганини айтди. Шунингдек, ҳоким вилоятда 26 та коллеж директорини, ўндан ортиқ мактаб раҳбарларини ишдан четлатганини гапирди. “Халқ дардидан узоқлашган, фақат жиғилдони учун яшаган раҳбарлар вилоятда иззат-эътиборга нолойиқ”, деди ҳоким. ...
22:38Жиззахда ИШИДга алоқадорликда айбланаётган гуруҳ устидан суд бошланди
Кеча, 6 январь куни жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди томонидан ИШИДга (Ироқ Шом Исломий Давлати) алоқадорликда гумонланган беш нафар шахс устидан маҳкама бошланди. Мазкур шахсларнинг бири армани миллатига мансаб Арамаис Авакян, иккинчиси тожик миллатига мансуб Фурқат Жўраев ҳамда яна уч нафар ўз ўзбекларимиз. Уларнинг барчаси Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги балиқчилик фермасида ишлашган ва алкоголик сифатида даволанган шахслардир. Уларнинг айримлари ҳатто ислом динига ҳам мансуб э...
- 21:04Яхши хабар: ҳамюртимиз шахмат бўйича Англиядаги турнирда ғолиб бўлди
Самарқанд Давлат университети талабаси Жаҳонгир Воҳидов Англияда 5 январь куни ниҳоясига етган Tradewise Hastings Masters шахмат мусобақасида ғолиб чиқди. Мазкур анъанавий халқаро мусобақа финалида польшалик машҳур шахматчи Александр Миста билан бир хил, яъни 7 очкодан тўплаган, бироқ ўзаро баҳсда унинг устидан ғалаба қозонган Жаҳонгир ўзбекларнинг ҳам шахмат ўйнаши мумкинлигини исбот қилди. Аввал Жаҳонгир Воҳидов Hastings Blitz 2015/16 деб номланган шахмат бўйича блиц-турнирда ҳам ғолиб бўл...
20:25Жаҳон Банки Ўзбекистон иқтисодиётининг юксалишини башорат қилиб, масхарабозга айланмоқда
Жаҳон Банки 2016 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ошади, деб тахмин қилибди. “Глобал иқтисодий истиқболлар” номли ҳисоботдан ўрин олган бундай илиқ сўзлар деярли барча маҳаллий нашрларда чоп қилинди. Кеча эълон қилинган мазкур ҳисоботга кўра, бу йил ўтган йилгига қараганда кўрсаткичлар анча яхши бўлади. Ҳамма биладики, Президент Ислом Карим Жаҳон Банкидан ҳам 5 кун аввал, яъни ўзининг Янги йил байрами табригида 2016 йилда Ўзбекистон иқтисоди 7,8 фоизга ўсишини айтганди. Ислом Кар...
19:47Исломий масхарабозлик: Эрон хаж қилиш учун Саудияга боришни тақиқлаши мумкин
Саудия Арабистонида шиа уламо терроризм пропагандаси учун қатл этилгандан кейин бошланган Эрон-Саудия совуқ уруш дипломатик алоқаларнинг узилишига етиб борар экан, Ямандаги шиаларнинг оқимларидан бири бўлган хусийлар ва суннийлар уруши жаҳон миқёсида ҳақиқий шиа-сунний урушига айланиб кетишининг эҳтимоллиги катта. Ҳозирча ҳақиқий уруш масласини четга қўйиб, совуқ урушга қарасак, у масхарабозликка ҳам айланиб кетадиганга ўхшайди. Ҳа, ростдан ҳам шундай, Эрон ўз фуқароларига ҳаж қилиш учун Сауд...
18:12Абдураҳим Пўлат: Фейсбукнинг ўзбекча саҳифаларини ахлатхоналикдан чиқариш керак
Фейсбукнинг ўзбекча саҳифалари ахлатхонага айланиб бўлганини биламан.Ўзбекнинг аҳволи шу. Биз бу ерда "Ҳаракат" сайтининг саҳифасини очиб, ўзбккларни бу ахлатхонани ўзгартиришга чорламоқдамиз. Ҳар замонда тасодифан бу ахлатхоана кириб қоламан ва ўзбек эканлигимадн пушаймон бўладиган ҳолга келиб, чидай олмасдан бир нарсалар ёзиб қўяман. Бугун қандайдир ўзини MY5 гуруҳи дейдиганларнинг ичидаги ёзишлмаларни кўриб қолдим. Тўғрироғи, Омадбек Эгамбердиев исмли одамнинг ёзувлари ва бир неча кишининг ба...
15:15Юсуф Жума: Тенгсиз-тенгсиз. . . Дадахон Ҳасанга бағишлов
АҚШнинг юксак тоғлари устидан ўтган равон йўллар. Булутлар йўллардан кўп пастда тоғларнинг этагидай. Юксак йўлда темир тулпор учмоқда. Очуннинг шоҳ шеърини очуннинг шоҳ куйида, Очуннинг шоҳ куйчиси, очуннинг шоҳ овозида, Очуннинг шоҳ қўшиғини куйламоқда. Оллоҳу Акбар. . . Осмонлар йўл очади бу овозга. Заминдан то арши аълогача - Оллоҳу Акбар Гўё Туркистондай. . . Борлиқда фақат Турку Турону Тангри бордай Турк даҳосининг "сўзнинг додини" берган Авлиё Насимий сўзи. . . Тенгсиз даҳо Дадахо...
- 23:15Дунё янгиликларга тўла, Ўзбекистонда ҳам бир нарсалар бўлмоқда
Масалан, ўтган ҳафта Ўзбекистонда 325 жойда ёнғин чиқиб, 7 киши ҳалок бўлибди. Ислом Карим раҳнамолигида яшаётган Ўзбекистонда ёнғинлар чиқиши ва одамлар ўлишини хабар қилишга рухсат берилганини ўзи катта хабар-ку! Табиий, рухсат Ислом Каримнинг ўзидан келган. Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги депутати Адҳам Назирқулов Ислом Каримнинг ёлғон гапларига ишониб, Ўзбекистонда иқтисод тез ўсаётганидан хурсандлигини кўрсатиш ҳам хабарлардан бири бўлган. Депутат бўла ту...
20:16Қримтатарлари Украина армияси таркибида ўз батальонларини тузмоқчилар, мақсад – Қримни руслардан озод қилиш
Қримни фуқаровий блокада қилиш ташаббусчиси Ленур Ислямов (расмда) ҳарбий батальон яратиш мақсадини очиқлади, дейилади УНИАН агентлигининг хабарида. Хабарда Ленур Ислямовнинг қуйидаги сўзлари келтирилган: “Янги Миллий Гвардия деса бўладиган бу ҳарбий қисм милиция ва полицияга ёрдам беради ҳамда Қримда фаолият олиб боради, Қримни “сепараторлар”дан тозалаш билан шуғулланади, Қрим озод қилингандан кейин ҳам ичкарида қолган-қутган ва бизга ёқмайдиган элементлардан тозалашни давом э...