08 January 2016
03:15 - “Ҳаракат” таҳририятидан: Ўзбекларни нима жин урмоқда, 1 йилда ФБдаги саҳифамизни 270 киши ёқтирган эди, охирги ҳафтада 28 киши ёқтирибди

“Ҳаракат” агентлигининг веб-сайти ва унинг ФБдаги саҳифаси ўз сафдошларимиз тарафидан бекитиб қўйилиб, сал кам бир йиллик танаффусдан кейин қайтадан очилганига 1,5 йилча бўлган бўлса ҳам, уни ҳар куни янгиланадиган қилганимизга 1 ойу 15 кун бўлди. Шу вақт ичида ФБдаги саҳифамизга бор-йўғи 221 киши “ёқтираман” деб белги қўйганди. Яъни, бир кунда биттадан ҳам “ёқтириман” белгиси қўйилмаган.

Аммо, шуни ҳам биламизки, озгина пул ишлатиб ФБдаги саҳифани реклама қилиш ва ФБ ўқувчиларидан “ёқтирман” белгиси олиш мумкин. Бундай белги қўядиганларнинг кўпчилиги саҳифага кириб кўрмасдан шундай белги қуйиши мумкинлигини ҳам тушунардик. Шу сабабли, биз пул билан реклама қилиш йўлини ҳозирги босқичда атайлаб ишлатмадик. Мақсадимиз, пул билан эмас, бошқа йўллар билан миллатнинг кўзини очиш, ўзбек тилида ягона бўлган ҳақиқий ахборот воитасига уларнинг эътиборини тортиш, қолаверса, миллатнинг аҳволига тўғри баҳо бераётганимизга ўз-ўзимизни ҳам ишонтириш эди.

2015 йилнинг 30 октябридаги хабармиздан бирида бир ҳафта ичида саҳифамизни “ёқтираман” деб белги қўйганларнинг сони 10 фоиздан кўпроққа юксалиб, ёқтирганларнинг умумий сони 247 га чиққанини билдирагн эдик. Шундан кейин сайтимизга “ёқтирман” белгиси қўядиганлар сони бироз ортди. Мана ҳозир охирги ҳафтада сайтимизга 28 киши “ёқтирман” белгиси қўйиб, шундайларнинг сони 298 га чиқди. Тўғри, ўз белгисни ўчираётганлар ҳам йўқ эмс.

Айни замонда, ҳали дўппимизни осмонга отиб хурсанд бўладиган замон келмаганини ҳам айтмоқчимиз. Бугун Интернетга кириш имкониятига эга бўлган ўзбеклар ўз миллат ва ватанларининг бугунги куни ҳақида ишончли маълумотлар олишни истасалар эди, бундай маълумотларнинг ягона манбаи бўлган “Ҳаракат” сайти ва унинг ФБдаги саҳифасини қидириб топган бўлардилар. Минг афсуски, такрор ва такрор айтаётганимиздек, ўзбекларнинг мутлақо кўпчилиги ўзининг бугунги ғариб аҳволи ва ундан ҳам баттар бўлиши кутилаётган эртанги куни билан қизиқмайди, бу ҳолдан чиқиш учун ҳаракат қилиш кераклигини ўйламайди ҳам, тушунмайди ҳам.

Шуни ҳам айтиш керакки, ФБдаги саҳифамиз бектиб қўйилмасдан олдин, арзимаган пул ишлатиб (ойига бир неча ўн доллар), бизни “ёқтирган”ларнинг сонини ҳар ойда 1 мингга кўпайтириб борардик.

Хуллас, миллат ва мамлакат шу аҳволда экан, саҳифамизга “ёқитираман” белгиси қўйган ўқувчиларимиз борлигидан хурсандмиз ва уларнинг олдида бош эгамиз.

Фейсбукдаги адресимиз - https://www.facebook.com/harakat.net