07 January 2016
22:38 - Жиззахда ИШИДга алоқадорликда айбланаётган гуруҳ устидан суд бошланди
Кеча, 6 январь куни жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди томонидан ИШИДга (Ироқ Шом Исломий Давлати) алоқадорликда гумонланган беш нафар шахс устидан маҳкама бошланди. Мазкур шахсларнинг бири армани миллатига мансаб Арамаис Авакян, иккинчиси тожик миллатига мансуб Фурқат Жўраев ҳамда яна уч нафар ўз ўзбекларимиз. Уларнинг барчаси Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги балиқчилик фермасида ишлашган ва алкоголик сифатида даволанган шахслардир.

Уларнинг айримлари ҳатто ислом динига ҳам мансуб эмас. Қариндошларининг айтишича, улар туман ҳокими билан жанжаллашишган, ҳоким уларга: “Қамоқда чирийсанлар!” дея ўшқирган. Терговда фақат қийноқ остида кўргазма олинибди, ҳатто судга келтирилган бу шахсларнинг қўлига шу пайтгача ўзларининг айблов хулосалари ҳам берилмаган.