07 January 2016
21:04 - Яхши хабар: ҳамюртимиз шахмат бўйича Англиядаги турнирда ғолиб бўлди
Самарқанд Давлат университети талабаси Жаҳонгир Воҳидов Англияда 5 январь куни ниҳоясига етган Tradewise Hastings Masters шахмат мусобақасида ғолиб чиқди. Мазкур анъанавий халқаро мусобақа финалида польшалик машҳур шахматчи Александр Миста билан бир хил, яъни 7 очкодан тўплаган, бироқ ўзаро баҳсда унинг устидан ғалаба қозонган Жаҳонгир ўзбекларнинг ҳам шахмат ўйнаши мумкинлигини исбот қилди.

Аввал Жаҳонгир Воҳидов Hastings Blitz 2015/16 деб номланган шахмат бўйича блиц-турнирда ҳам ғолиб бўлган.