Кундалик хабарлар - 12 January 2016
15:12Истанбулнинг қоқ марказида жонли бомба портлади, 10 киши ўлди, ярадорлар кўп
Бугун эрталаб соат 10-11 орасида Истанбулнинг тарихий марказидаги Султонаҳмад майдонида ўлимчи-террорист ўзини-ўзи портлатиб, 10 кишини ўлдирди, 15 кишини ярадор қилди. Жонли бомбанинг нишони шу майдонни кезаётган туристлар бўлган. Ўлган ва ярадорлар ичида немислар ва бошқа чет элликлар борлиги айтилмоқда. Маълумки, Султонаҳмад майдонида ҳозир музей бўлган Аясофия жомеси ва Султонаҳмад жомеси бор. Бу ер ҳар доим туристлар билан тўла. “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат ислом те...
09:22Ғарбча масхарабозлик: АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИДнинг молиявий марказини йўқ қилибди
АҚШнинг энг таниқли оммавий ахборот воситаларидан бири бўлган Reuters агентлиги АҚШ Мудофаа вазирлиги, яъни Пентагонга асосланиб тарқатган хабарга кўра, АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИДнинг Мосул шаҳрида жойлашган молиявий марказини ҳаводан ҳужум қилиш натижасида йўқ қилибди. Жангарилар шу марказ воситасида террорчиликни кенг кўламда олиб боришар экан. Бу хабарни ўқигач, дунёнинг энг кучли мамлакатларининг коалицияси қандайдир ИШИД билан қандай урушаётгани устидан кулишни ҳам йиғлашни ҳам билма...
07:36Мусулмон йигитларининг Европа шаҳарларидаги жинсий шилқимликларининг диний тарафи йўқ, бу оддий исломий маданиятсизликдир
Европа Иттифоқи давлатларининг либерал сиёсатчилари асосан мусулмонлардан иборат бўлган Осиё ва Африкалик қочқинлар оқими масаласида, маҳаллий миллатчилардан фарқли ўлароқ, ўзларини ўта инсонпарвар қилиб кўрсатишар ва қочқинларга ёрдам бериш устида ишлаш кераклигини таъкидлашар эди. Германия канцлери Ангела Маркел ҳам шулар жумласидан бўлиб, у Германия ўтган йили каби бу йил ҳам 1 миллион қочқинни қабул қилишга тайёр эканлигини гапирар эди. Париждаги исломий терактлар натижасида 130 дан ортиқ од...
19:34Туркияда давлат хизматчиларига жума намозида қатнашишни расмийлаштирувчи қарор судга берилди
Шу йил 6 январдаги хабаримизда Туркиядаги энг катта “Миллиёт” газетасига асосланиб, бу мамлакат ҳукумати давлат ишларида ишлаётган одамларнинг жума номозида қатнашишини расмийлаштиришга доир ҳужжат лойиҳаси тайёрлаётгани ва у яқинда эълон қилиниб, кучга киришини билдирган эдик. Бу ҳужжатда давлат ишларида ишлаётган одамлар жума номози пайтида тушлик танафусига кета олишлари ва номоздан кейин ишга жойига қайтиб, ишларини давом эттира олишлари белгиланган экан. Биз ўз хабаримизда бу воқеани ҳок...
18:29Ўзбекларга ёмон хабар: Россияда ишсизлик 2015 йилнинг сўнги ҳафтасида 1,9% кўпайди, ишсизларимиз ташкилотланиши керак
Меҳнат вазирлигига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Россияда расман рўйхатдан ўтган ишсизлар сони 2015 йилнинг 23 декабридан 29-чигача 1,9% кўпайиб, 993 минг 104 га чиқибди. Яъни, рўйхатдан ўтмаганларни ҳам ҳисобга олсак, ишсизлар сони 1 миллондан ошиб кетди. Бундан ташқари, расман ишлаётган бўлса ҳам, ишлаётган корхонасидаги муаммолар туфайли қисман ишаётган ёки дам олишга жўнатилганларнинг сони 275 мингдан ортибди. Ваҳолангки, кечагина Россия Президенти Владимир Путин немисларнинг B...
11:35Толибон ва ИШИДчилар билан урушда Афғон армиясининнг қўли баланд келишга бошладими?
Жаҳон ахборот воситалари Афғонистон Мудофаа вазирлигига асосланиб тарқатаётган хабарларига кўра, Афғонистон армияси Толибон қўлидаги 59 нафарни асирни озод қилибди, Тожикистон билан чегарадош бўлган Таҳор вилоятида Толибоннинг қўлида бўлган ҳудудларнинг бир қисмини қайтариб олибди. Бу ердаги жангларда толибларнинг 30 жиҳодчиси ўлдирилибди, анчагина қурол ва техника қўлга олинибди. Покистон билан чегарадош Нангархор вилоятида эса, Афғонистон қўшинлари ИШИД тарафдори бўлган террористик гуруҳлар...
10:18Диққат, диққат! Юсуф Жуманинг "Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ" номли асарининг сўнги қисмини ўқинг, ўзбек ёзувчилари ИКга хизмат қилиш учун эшакни эмганлари, бундай бўлишни истамаганлар жонини берганини ўрганинг
“Ҳаракат” сайтининг “Актуал мавзу” бўлимига Юсуф Жуманнинг "Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ" асарининг 1-7 бўлимлари қўйилганини аввалги хабарлармизда билдирган эдик. Бугун ўша асарнинг сўнги, яъни 8-чи бўлимлари ҳам сайтимизга қўйилди. Ҳа, бу асарнинг 4-чи ва 5-чи қисмларида ўзбекнинг хоин ёзувчилари ИКнинг тагига хотинларини ҳам ётқизишга тайёр бўлганлари ёзилади. Фақат ИК деганда Ислом Каримни тушунманг, гап Илон Кўрим исмли подишоҳ ва исмлари Ўзбекистон Ёзувчилар Ую...
- 12:36“Ҳаракат” хатқутисидан: “Ўғриларнинг ҳомийлари ким?”
Болалар врачи Баҳром Худойназаров банкдан 250 000 000 (икки юз эллик миллион) сўм кредит олиб хусусий шифохона қурган. Биринчи тўлови 60 миллион сўмдан 120 миллион сўмга иккита намунали коттедж, 72 миллион сўмга “МАЛИБУ” русумли автомашина, Тошкент шаҳри Ганга даҳасидан 70 минг АҚШ долларига 3 хонали квартира сотиб олган. Тадбиркор врач ва хотини ишда пайтида, уларнинг Денов шаҳар, В.Дадабоева кўчаси 34-уй манзилдаги ҳовлисида 2014 йил 28 апрель куни ўғирлик содир бўлгани, темир сей...
11:19АҚШ президентлигига номзод Доналд Трампнинг сайловолди митингидан мусулмон аёлни чиқариб юборишди
Жума куни кечқурун АҚШнинг Жанубий Королина штатида ёпиқ залда Республикачилар Партиясининг президентликка номзоди бўлиш учун курашаётган Доналд Трамп ўз тарафдорлари билан учрашув ўтказаётганда бўлган воқеа Reuters агентлиги тарафидан шундай ёритилади. Шимолий Королина штатида яшайдиган ва стюардесса бўлиб ишлайдиган 56 ёшли Розе Ҳасан исмли мусулмон аёл Доналд Трамп билан тарафдорларининг митингига ҳижобга ўралиб келибди ва ҳеч нарса демасдан, оёқда туриб ўзича сукунатли норозилик акцияси ўтк...
- 09:10Йўл ҳаракати ишораларига янги белги қўшилди, кўп қаватли уйлар орасида тезлик 30 км/соат билан чекланади
Мамлакатимизда ҳайдовчиларни огоҳлантириш учун "Фото ва видеофиксация" ахборот-ишора белгиси жорий этилди. Янги йилнинг илк кунидан амалга кирган мазкур белги фото ва видео камералар ўрнатилган жойларга ўрнатилади. Бунга пойтахт йўлларига видео ва фото кузатув мославмалари ўрнатилгани сабаб бўлган. Йўл ҳаракатига оид яна бир янгилик бор. Ўзбекистон ҳукуматининг қарорига мувофиқ, мамлакатимизда шу йилнинг баҳоридан бошлаб, янги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари" амалга киритилади. Янги таҳрирда...