07 January 2016
18:12 - Абдураҳим Пўлат: Фейсбукнинг ўзбекча саҳифаларини ахлатхоналикдан чиқариш керак

Фейсбукнинг ўзбекча саҳифалари ахлатхонага айланиб бўлганини биламан.Ўзбекнинг аҳволи шу. Биз бу ерда "Ҳаракат" сайтининг саҳифасини очиб, ўзбккларни бу ахлатхонани ўзгартиришга чорламоқдамиз. Ҳар замонда тасодифан бу ахлатхоана кириб қоламан ва ўзбек эканлигимадн пушаймон бўладиган ҳолга келиб, чидай олмасдан бир нарсалар ёзиб қўяман. Бугун қандайдир ўзини MY5 гуруҳи дейдиганларнинг ичидаги ёзишлмаларни кўриб қолдим. Тўғрироғи, Омадбек Эгамбердиев исмли одамнинг ёзувлари ва бир неча кишининг баҳсини кўриб қолиб, ўша ерга қуйидаги постингни ёздим. Экспромт билан ёзиб қўйган нарсаларим ҳамма ўзбекларга фойдали юўлишини аниқ билганим учун, уни ўз саҳифамда ҳам тарқатмоқдаман. Мана ўша постинг:

Омадбек ва бошқалар! Эсларингиз жойидами? Ақлларинг бўлса, қуйидаги саволлар устида ўйласаларингчи? Нима учун Ал Хоразмий, Улуғбек, Бобир авлодлари бўлган ўзбеклар кечагина отдан тушган қозоқларнинг мардикорлар подасига айланмоқдалар? Нимага ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолга тушдик? Қозоғистонда ўртача ойлик 700 доллар, бизда 90 доллар эканлигини биласизларми? Қирғизистонда 1 млн ўзбек бор, аммо улар ижтимоий-сиёсий соҳада овозларини ҳам чиқаролмайдиган ҳолга туширилганлар, нимага? Уларни қирғиз фашистлари 2010 йилда қирғин қилдилар, ўзбекларни тириклайин ёқдилар, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрладилар, жаҳон бўйича сони 30 миллиондан ошган гўёки ЎЗБЕК миллати овозини ҳам чиқармади, ҳамма текшикларини қисиб ўтирди, нимага? Афғонистонда 3-5 млн ўзбек бор. Аммо, битта ҳам ўзбек мактаби, ҳатто синфи йўқ, нимага?

Қидирларинг шу саволларга жавобни. Менинг жавобим эса аниқ: Буларнинг ҳаммасини сабаби - Ўзбекларнинг кўпчилиги, ёшларининг эса ҳаммаси, сизларга ўхшаб, одам сифатини йўқотганида". Бу менинг иддаоим эмас, Алишер Навоийники, чунки,айнан Навоий айтган "Одам эрсанг демагил Одами, ониким йўқ Халқ ғамидан ғами".

Халқни ва ватанни ўйлашни ўрганмоқчи бўлсангизлар авваламбор "Ҳаракат" сайтини ўқинг – www.harakat.net


Фейсбукда - www.facebook.com/harakat.net