Кундалик хабарлар - 13 January 2016

  • 19:24Истанбул теракти қурбонлари орасида ўзбеклар йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас. аммо терактни турклар уюштиргани аниқ

    Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги махсус баёнот тарқатиб, кеча Туркиянинг Истанбул шаҳрида содир бўлган теракт қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқлигини билдирди. Маълум бўлишича, Туркиядаги элчихонамиз вазирликка бундай маълумотларни йўллаб, ўзбекистонликларни тинчлантирибди. Эслатиш керакки, куни кеча Истанбулнинг Султонаҳмад майдонида рўй берган кучли портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 15 киши яраланди. Қурбонлар ким эканлиги ҳақида ҳатто Туркия ахборот воситаларида ҳам турл...

  • 18:07Доналд Трамп Барак Обаманинг Конгрессга мурожаатини зерикарли дебди, аслида, масхарабозлик дейиш керак эди

    АҚШ президентлигига Республикачилар Партиясидан номзод бўлиш учун курашаётган Доналд Трамп жорийдаги Президент Барак Обаманинг кеча Конгрессда қилган йиллик халққа мурожаатини зерикарли деб баҳолагани ҳақида АҚШ ахборот воситалари хабар тарқатмоқдалар. Эслатиб ўтиш керакки, кеча Барак Обама Конгресс олдида ҳар йили қилинадиган халққа мурожаатини эълон қилди. Бу Обаманинг сўнги марта қилган йиллик мурожаатдир, чунки, унинг 2-чи муддат президентлиги битмоқда, бу йил 8 ноябрда АҚШда янги президе...

  • 10:00Ўзбекистон Осиё Тараққиёт Банкидан 100 миллион доллар қарз олади

    Бу йил Ўзбекистон ҳукумати кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадлари учун ОТБга 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит учун лойиҳа берган. “Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича иккинчи лойиҳа” деб номланувчи мазкур дастур доирасида олиниши мумкин бўлган пул тижорат банклари ва лизинг компанияларига қишлоқ ҳудудларида кичик бизнес ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилади. Осиё Тараққиёт Банки маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати сўнг...

  • 09:12Ўзбекистон бу йил 4 миллиард долларлик чет эл сармояларини ўзлаштиради

    Президент Ислом Карим томонидан имзоланган Сармоявий дастурга мувофиқ, Ўзбекистон 2016 йилда 154 та сармоявий лойиҳа бўйича 4,042 миллиард доллар ҳажмдаги хорижий инвестицияни ўзлаштиради. Gazeta.uz веб нашрига кўра, ҳукумат томонидан кафолатланган хорижий кредитлар эвазига 69 та лойиҳа бўйича 1,339 миллиард доллар ўзлаштирилиши режалаштирилган бўлса, 85 та лойиҳа бўйича 2,703 миллиард доллар - тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилади. Энг кўп хорижий инвестициялар иссиқ...

  • 01:24Ўзбекистоннинг ҳарбий салоҳияти ҳақида янги журнал чоп қилинади

    «Жаҳон» ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистонда миллий армия ҳаётини акс эттирадиган янги журнал таъсис этилади. Бу ҳақда аввалги куни Тошкентдаги Икуо Хираяма номидаги Халқаро маданият карвон саройида бўлиб ўтган анжуман пайтида гап чиққан. “Мудофаа ва ҳарбий қурилиш, миллий армияни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш соҳаларида эришилаётган муваффақиятларни аҳоли ўртасида янада кенг тарғиб этиш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари» номли махсус журнални нашр этиш режалаштирилм...

12 January 2016
  • 21:33Россияда ишлаб юргани учун учун Ислом Карим тарафидан дангаса деб ҳақорат қилингаларнинт аксарияти жаримага тортилади

    “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиаширкати тарқатган маълумотга кўра, 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун Россия ҳудудидан чиқиш фақат Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорти бўлган тақдирдагина ижозат берилади. Россия Федерацияси чегара хизмати эски намунадаги паспорти бўлган Ўзбекистон фуқароларига аэропортлар, денгиз портлари, шунингдек, темир йўл ва автомобиль транспорти орқали чегарадан ўтишга рухсат бермайди. Агарда Ўзбекистон фуқароси эски намунадаги паспорт...

  • 21:08Йўл ҳаракати чоғида пиёдаларга телефон, планшетдан фойдаланиш таъқиқланди

    Шу йилнинг 1 мартдан бошлаб "Йўл ҳаракати қоидалари"га киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, пиёдаларнинг йўлларда ва йўл орқали махсус белгиланган жойларга ўтишда диққатни чалғитадиган воситалар, хусусан, телефон, планшетлардан фойдаланиш, видео кўриш, газета, журнал ва китоблар ўқиши тақиқланади. Бундай ҳаракатлар учун жарима белгиланган бўлиб, бундай пиёда йўл ҳаракати иштирокчиси сифатида маъмурий жавобгарликка тортилади. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида тарғиб қилинаётган бундай қоида...

  • 20:21АҚШ долларининг расмий курси ҳам, “қора бозор”даги курси ҳам кўтарилди

    Бугун, 12 январда Ўзбекистон Марказий Банки 2016 йилнинг 12 январидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилаган. Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 4 сўм 96 тийинга қимматлашиб, қиймати 2 821 сўм 43 тийинни ташкил қилмоқда. 1 Евро 33 сўм 84 тийинга арзонлашиб 3 053 сўм 85 тийинни ташкил қилган. Хориж валют...

  • 19:39Ислом Карим кучишлатар органлар ходимларини мукофотлабди, уммо улар мукофотга эмас жазога лойиқдирлар

    14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан президент, айни замонда Қуролли Кучларнинг Олий бош қўмондони Ислом Карим ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади. Ёшларни миллий истиқлол ғояси ва она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори малакали кадрларни тайёрлашдаги алоҳида хизматлари, давлатимизнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни таъминлаш ишига қўшаётган салмоқли ҳиссаси учун бир гуру...

  • 18:49Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси суд залидан озод қилинди

    Бир вақтлар ҳукуматнинг қўғирчоғи бўлган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилотининг Жиззах вилояти бўлими раиси Ўктам Пардаев жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти Дўстлик тумани суди қарорига мувофиқ, суд залидан озодликка чиқарилди. У пора бериш, фирибгарлик ва ҳақорат қилишда йбланган ва ўтган йилнинг 16 ноябрида ҳисбга олинганди. Қарийб икки ойлик ҳибсдан сўнг у муайян ҳуқуқ, яъни ҳуқуқ ҳимоячиси бўлиб ишлаш ҳуқуқидан 3 йилга маҳрум қилинди. 37 яшар ҳуқуқ ҳимоячиси маҳаллий фуқаролар...