12 January 2016
21:33 - Россияда ишлаб юргани учун учун Ислом Карим тарафидан дангаса деб ҳақорат қилингаларнинт аксарияти жаримага тортилади
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиаширкати тарқатган маълумотга кўра, 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун Россия ҳудудидан чиқиш фақат Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорти бўлган тақдирдагина ижозат берилади. Россия Федерацияси чегара хизмати эски намунадаги паспорти бўлган Ўзбекистон фуқароларига аэропортлар, денгиз портлари, шунингдек, темир йўл ва автомобиль транспорти орқали чегарадан ўтишга рухсат бермайди.

Агарда Ўзбекистон фуқароси эски намунадаги паспорт билан Россия чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлса, у рейсдан чиқариб юборилади ва моддий жаримага тортилади. Миллий авиакомпания йўловчиларни Россия Федерацияси ҳудудида авиачипталар харид қилишда фақат биометрик паспорт мавжуд бўлгандагина амалга ошириш бўйича огоҳлантирди.

Эски намунадаги паспортга эга фуқаролар эса Ўзбекистонга қайтиш учун Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасидан махсус қайтиш сертификатини олишлари лозим. Бизнинг хориждаги элчихоналаримиз ҳамюртларимиз учун доимий ёпиқ, демак президент Ислом Карим таъбири билан айтганда Ўзбекистонни гўёки шарманда қилаётган дангасаларимизнинг (яъни, янги паспортсиз) юртга келиши сўроқ остида, улар ё Россияда қолиш ёки ИШИД сафларига кетишга маҳкум.