12 January 2016
20:21 - АҚШ долларининг расмий курси ҳам, “қора бозор”даги курси ҳам кўтарилди
Бугун, 12 январда Ўзбекистон Марказий Банки 2016 йилнинг 12 январидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилаган. Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 4 сўм 96 тийинга қимматлашиб, қиймати 2 821 сўм 43 тийинни ташкил қилмоқда. 1 Евро 33 сўм 84 тийинга арзонлашиб 3 053 сўм 85 тийинни ташкил қилган.

Хориж валюталарининг реал қийматини белгиловчи “қора бозор”да эса АҚШ долларининг харид қиймати 5950 сўмга чиқди. Валютага эҳтиёжмандлар уни олиш учун саррофга 6050 сўм бериши лозим. Бозорларда ҳам қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари АҚШ долларининг ўртача 6000 сўмлик қийматига мослашган.